Соғлом эътиқод йўлида

{$article.title|escape:html}
199

Жорий йилнинг 15 июнида мамлакатимиз пойтахтида “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш давр талаби” мавзусида анжуман бўлиб ўтди. Мазкуранжуман иштирокчилари олдига энг аввало, оилаларимиз, маҳаллаларимизда, бутун жамиятимизда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси, тинч-осуда ҳаётимизни, муқаддас динимиз поклигини асраш вазифаси қўйилди. Дарҳақиқат, юрт тараққиёти ва фаровонлиги кўп жиҳатдан ўша жамиятдаги ижтимоий барқарорликка боғлиқдир. Бугунги кунда дунё саҳнасида бўлиб ўтаётган зиддиятлар ҳам миллий, диний, ирқий можоролар баҳонасида олиб борилаётганини кўриб турибмиз. Демак, бугун амалга ошираётган Ҳаракат стратегиясининг бешинчи устивор йўналиши миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳақидалиги қанчалик ўринли ва зарур эканлигини ҳар бир онгли инсон тушуниб етади, албатта.

 Маърузада Президентимиз юртимиздан етишиб чиққан буюк азиз-авлиёларимизнинг хотираси, меросини тиклаш ва уни ўрганиш борасида батафсил тўхталиб ўтдилар. Вилоятларга қилган ташрифларида ўша жойда яшаб ўтган буюк алломаларнинг тарихи ва улар қолдирган илмий асарларни ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этиш борасида кўрсатмалар бермоқдалар. Бу бежизга эмас. Дарҳақиқат, ўз тарихини билмасдан келажакни яратиш қийин.

Тарихий диний меросимизни ўрганиш, уни тиклаш ишларини янада ривожлантириш лозимлиги ҳақидаги фикр бизларни ҳам ҳаракатга солиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Андижон вилоятида бўлиб ўтган йиғилишдаги маърузаларида адашиб турли нотўғри оқимлар таъсирига тушиб қолган ҳамюртларимизнинг кўкрагидан туртмасдан, уларга тўғри йўлни кўрсатишимиз, сафимизга олишимиз кераклигини айтган эдилар. Тошкент шаҳридаги анжуманда ҳам яна бир бор бу масалани таъкидладилар. Дарҳақиқат, “Жаҳолатга қарши маърифат”ни ўзимизга шиор қилиб олишимиз зарур. Инсон хатодан холи эмас. Адашган юртдошларимизнинг хатосини кўрсатиб, ҳақни билдириш ўрнига, уларга нафрат кўзи билан қарасак, “Жаҳолатга қарши маърифат” эмас, “Жаҳолатга қарши жаҳолат” билан курашган бўламиз. Мусулмон киши бағрикенг бўлиши лозим. Хатосини тан олиб пушаймонлигини чин дилдан изхор қилиб турган кишининг узрини қабул қилиш керак. Туманимизда ҳам ана шундай айрим адашган фақаролар истиқомат қилади. Аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи билан танишиб, муаммоларини бартараф қилишда кўмак бариш лозимлиги ҳақида кўрсатма баҳонасида уларнинг хонадонига ташриф буюриш, шошилмасдан, очиқчасига, самимий суҳбатлашиш лозим. Ислом динининг асл мазмун-моҳиятини батафсил, тарихий ва бугунги кундаги воқеаларга боғлаб тушунтириб бериш зарур.

Президентимиз ўз маърузаларида “Соғлом эътиқод йўлини тарғиб қилишни аввало кимдан сўраймиз? Сиз, азизлардан сўраймиз. Шу борада барчамиз кимдан ибрат оламиз? Сиз, азизлардан” деган саволларни ўртага ташлаб, жавобини ҳам айтганларида очиғи, масъулиятимиз нақадар шарафли ва жиддий эканлиги ҳаёлимдан ўтди. Соғлом эътиқодни биз диний соҳа ходимлари тарғиб қилмасак ким тарғиб қилади? Тарғиботимиз таъсирли бўлиши учун эса ўзимиз ибрат бўлишимиз зарур. Бизнинг сўзимиз қачон таъсирли бўлади, ўзимиз намуна кўрсата олсак. Мазҳаббошимиз Имом Аъзамнинг олдиларига бир киши келиб, қул озод қилишнинг фазилати ҳақида бугун аҳолига сўзлаб берсангиз, деди. Имом Аъзам, бугун эмас, эртага гапираман, дедилар. Эртаси куни ваъда қилганларидек, қул озод қилишнинг яхшилиги ҳақида нутқ қилдилар. Сўзларини якунлаганларидан сўнг, кечаги киши келиб, шу сўзларингизни кеча айтсангиз ҳам бўлардику, деди. Имом Аъзам: “Тўғри. Лекин мен ҳозиргача қул озод қилмаган эдим. Ўзим битта қулни олиб озод қилиб, намуна кўрсатдим. Мақсадим, сўзим таъсирли бўлсин” деган эканлар.

Бугун биз, имомлар юртга садоқат, фидоийлик, ватанпарварлик, халқпарварлик ҳақида оммага маърузалар қилсак-да, лекин ўзимиз амалда буни кўрсатиб бермасак, ҳеч қачон сўзимизнинг таъсири бўлмайди, бизга ҳеч ким эргашмайди.

 

Рустамжон ОТАМАТОВ

Янгиқўрғон тумани бош имоми ва

“Бешбулоқ” масжиди имом-хатиби

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1012

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

986

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

857

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

989

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad