Тарихга бир назар

{$article.title|escape:html}
483

Миссионерлик ҳақида сўз юритар эканмиз аввало унинг таърифи ҳақида гапирмасдан иложимиз йўқ. Миссионерлик - бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилишдир. У асосан, христианликка хос бўлиб, IV асрда пайдо бўлган.

Ҳозирги кунда миссионерлар кириб бормаган, улар фаолият юритмайдиган мамлакат дунёда топилиши қийин. Улар кўп соҳалар бўйича ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар. Биринчи ўринда таълим, соғлиқни сақлаш тизимларига беғараз ёрдамлар кўринишида кириб бораётганини кўришимиз мумкин. Миссионер марказлар қўлида жуда ҳам катта маблағлар тўпланган. Улар ўз фаолиятларида янги-янги замонавий услублардан фойдаланишмоқда. Қўл остида энг янги алоқа, техни­ка-транспорт воситалари мавжуд. Бугун эса миссионерлар фойдалана олиш имкониятига эга бўлмаган аудиовизуал ва турли электрон воситалардан фойдаланишлари мумкин. Қўлларидаги катта маблағ уларнинг олдиларидаги эшикларни очиб ташлаши ҳам мумкин.

Кўпинча замонавий миссио­нер ташкилотлари ўз ҳукуматлари томонидан ҳам турли шаклда кўмаклар олишади. Ўзлари фаоли­ят юритмоқчи бўлган ҳудуд, унинг дини, заиф томонлари ҳақида маълумот ола билишлари учун ўз тадқиқот марказларига эгалар. Ўзлари хоҳлаган тилда ва ўзлари хоҳлаган тиражларда ўз диний адабиётларини чоп эттириш имко­ниятига эгалар. Улар жуда мослашувчан бўладилар, ўзлари борган ҳудуднинг аввало қонунларини яхши ўрганадилар. Ўзларини бу қонунларга асослангандек кўрсатадилар. Расман рўйхатдан ўтиб олиб, фаолиятларини яширинча олиб борадилар...

 

Миркамол МАҲКАМОВ, “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1743

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1692

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1482

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1624

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad