ТАРИХИЙ НУТҚ – ЖАҲОНИЙ ЭЪТИРОФ

{$article.title|escape:html}
184

Биласизми, бугунги кун тараққиётнинг янги босқичига изчил ўтаётган мамлакатимиз тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилса ажаб эмас. Негаки, Юртбошимизнинг жаҳоннинг энг юксак ва муҳташам минбаридан туриб дунё афкор оммасига қилган мурожаатлари, билдирган таклифлари чуқур асосланганлиги билан барчанинг эътиборини тортди. Мен бир зиёли, уламо сифатида, ҳаётини шу азиз ватан ва муқаддас ислом динига хизмат учун бағишлаб келаётган инсон сифатида нутқни катта ҳаяжон билан тингладим. Юртбошимизнинг “Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз”, деган сўзлари муқаддас динимизнинг асл мазмунини ифодалаб турибди. Яна юртбошимиз Марказий Осиё уйғониш даврининг кўплаб ёрқин нимоёндаларининг ислом ва жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссаларини алоҳида қайд этиб, ўша алломаларнинг бугунги авлодлари аждодларга муносиб бўлиш учун ҳаракат қилаётганларини таъкидлади. Ислом оламида Қуръони каримдан сўнг муқаддас ҳисобланган китоб “Саҳиҳи Бухорий”нинг муаллифи, буюк ватандошимиз Имом Бухорийнинг ғоят бой меросини асраб-авайлаш ва ўрганиш, ислом маърифати тўғрисидаги таълимотини енг ёйиш мақсадида ташкил этилган Самарқанддаги Имом Бухорий номидаги халқаро илмий тадқиқот маркази муносиблик масъулиятини теран ҳис қилинаётганига ёрқин далолатдир.

         Президнтимиз томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи билдирилгани, бу муҳим ҳужжатнинг асосий мақсади – барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат бўлиши, менинг назаримда, энг аввало бугун дунё миқёсида кун сайин авж олаётган диний экстремизм ва терроризмнинг илдизига болта уриш билан баробар бўлади. Мазкур резолюциянинг қабул қилиниши, албатта, жаҳон миқёсида бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтиради, диний эркинликни таъминлайди, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқлари ҳимояланади, уларнинг камситилишига йўл қўйилмайди.

         Яна бир мулоҳаза: мутлақо очиқ жамият қуриш йўлидан бораётган мамлкатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича миллий ва халқаро нодавлат ташкилотлар билан мулоқотлар фаоллашмоқда. Билимсизлик, омилик, ғўрлик, бировларнинг ёлғон ва пуч ваъдаларига ишониш оқибатида турли экстремистик ғоялар таъсирига тушиб, тўғри йўлдан адашган фуқаролар билан ишлаш, уларга соф ислом ақидаларини тушунтириш борасида айнан Президентимиз ташаббуслари билан бошланган тадбир жуда қисқа муддатда ўз самарасини бермоқда. Бугун уларнинг аксарияти ўзининг адашганлигини тан олиб, тўғри йўлга қайтди. Муқаддас динимиз ҳукмига кўра, биргина адашган    кишини бўлсада тўғри йўлга қайтариш қандай улкан савоб амал эканлигини назарда тутсак, мамлакатимиз миқёсида амалга ошаётган савоб ишларнинг кўлами кун сайин кенгайиб бораётганини кўришимиз мумкин.

Бир сўз билан айтганда, Президентимизнинг пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида бўлиб ўтган “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусидаги тарихий анжуманда ижтимоий-маънавий соҳани янада ривожлантириш, оилалар, маҳаллаларда, бутун жамиятда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш масалаларига қаратган алоҳида эътиборлари туфайли минглаб оилалар, хонадонларнинг бағри бут бўлди, тўрт томони тўкис бўлди. БМТнинг муҳташам минбаридан туриб билдирган фикрлари, илгари сурган ғоялари ижроси билан эса давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик мустаҳкамланиб, инсониятни тинчлик ва эзгуликка даъват этиб келган, инсоний фазилатларни асраб-авайлашга чақирган муқаддас динимизнинг асл мазмун-моҳияти ҳар бир инсон онгу тафаккурига етиб боради.

 

Абдулҳай ТУРСУНОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилоятидаги вакили,

вилоят бош имом-хатиби

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1012

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

986

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

857

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

989

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad