ТИНЧЛИК ВА ХОТИРЖАМЛИК – БАХТ САОДАТ РАМЗИ

{$article.title|escape:html}
2266
بسم الله الرحمن الرحيم

Тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таолонинг буюк илоҳий неъматларидан биридир. Барча эзгу ишлар рўёбга чиқишининг боиси ҳам осойишталикдир. Тинчлик-барча халқларнинг азалий орзуси бўлиб келган. У инсонпарвар ва бағрикенг халқимизнинг тили ва дилидан мустаҳкам жой олган энг олий қадрият ҳисобланади.  Бу  неъмат бебаҳо экани ислом дини манбаларида ҳам такрор – такрор айтилган.  Хусусан, Қуръони каримнинг 50 дан зиёд суралардаги юздан ортиқ оятларида мусулмонлар тинчлик, эзгулик ва бағрикенгликка чақирилган. Қуръони каримда Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

... كُلُوا وَاشْرَبُوا مِنْ رِزْقِ اللَّهِ وَلَا تَعْثَوْا فِي الْأَرْضِ مُفْسِدِينَ  (سورة البقرة/60)

яъни: “...Аллоҳнинг ризқидан еб-ичингиз, Ер юзида бузғунчилик қилмангиз!”. (Бақара, 60), деб таъкидланган.

Ҳадиси шарифларда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламшундай дейди: “Тинчлик ва хотиржамлик икки улуғ неъматдирки, бундан кўп одамлар маҳрумдирлар” – дея инсонларни тинчликнинг қадрига етишга, ўзаро аҳил-иноқ яшашга даъват этади. Ислом дини тинчлик тушунчасини ўзининг бош ғояси ва муҳим шиорига айлантиригани бежиз эмас, албатта. Шунингдек, доно халқимизнинг “Қўшнинг тинч - сен тинч”, “Тинчлигинг - ҳурлигинг” каби мақолларида ҳам тинчлик қанчалик бебаҳо неъмат экани айтилади.

Дунёда ҳаётнинг бир маромда давом этиши, халқнинг Ҳақ таоло буюрган ишларини мукаммал ва хотиржам адо этишлари учун тинчлик ва осойишталик лозим. Яратган Парвардигор Қуръони каримда ана шу тинчликни сақлаш ва қадрлаш вазифасини инсон зиммасига юклаб, Ислом дини тинчликка тарғиб қилишини, шайтоний йўлларга эргашмаслик лозимлигини таъкидлаб, шундай дейди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا ادْخُلُوا فِي السِّلْمِ كَافَّةًوَلَا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُبِينٌ (سورة البقرة/208)

яъни: “Эй, имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир”.

         Шунингдек, кўплаб ҳадисларда ҳам мусулмон кишини, мусулмон юртда яшаётган бошқа дин вакилини ҳам тинчликдан бебаҳра қилиш, уларни қўрқитиб бўлмаслигига далолат қилади:

قال النبي صلى الله عليه وسلم: "لا يَحِلُّ لِرجل أن يُرَوِّّعَ مُسلِمًا" (رواه الامام الطبراني).

Имом Табароний ривоят қилган ҳадисда: “Бирор кишига мусулмонни қўрқитиш ҳалол эмас”, дейилган. Бундан кўринадики, Ислом бор моҳияти, бутун таълимоти билан тинчлик-осойишталикка интиладиган диндир.

Азизлар!  Шу азиз Ватанимизни кўз қорачиғидек асраш, унинг тинчлиги ва барқарорлигини ҳимоя қилиш, салоҳиятини янада юксалтириш барчамизнинг, мамлакатимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчидир.

Парвардигорнинг иродасига қарши бориб, бегуноҳ одамларни ўлдирган ва хўрлаган кимсалар дунё ҳаётида ютуққа эришамиз, деб ўйласалар қаттиқ хато қилган бўладилар. Аллоҳ таоло ер юзида ҳар қандай бузғунчиликни таъқиқлайди, ёвузлик йўлига кирганларни лаънатлайди. Зеро, Қуръони каримда шундай дейилган:

... إِنَّ اللَّهَ لَا يُصْلِحُ عَمَلَ الْمُفْسِدِينَ  (سورة يونس/81)

яъни: “...Аллоҳ бузғунчиларнинг ишини ислоҳ этмагай”.

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таолонинг улуғ неъмати бўлмиш тинчликдан ҳамма ҳам баробар баҳраманд эмас. Чунки, дунёнинг турли бурчакларида, айниқса, мусулмон ўлкаларда террорчилар томонидан ноҳақ қон тўкилишлар содир этилмоқда. Бундай мудҳиш воқеалар дунёнинг тинчликсевар халқлари қатори Ўзбекистон халқининг ҳам қалбини ларзага солмоқда.

Афсуски, баъзи ёшларимиз исломнинг соф таълимотларни сохталаштириб,  ниқоб қилиб олган турли мутаассиб оқимларга қўшилиб қолаётгани энг ачинарли ҳолатдир. Ақидапарастлар “ҳижрат” тушунчасини бузиб талқин қилган ҳолда, ёшларимизни алдаб, уларни оиласи, ота-онаси, Ватани олдидаги бурчига хиёнат қилиш кўчасига олиб кирмоқда. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб шундай дейди:

وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ لَا تُفْسِدُوا فِي الْأَرْضِ قَالُوا إِنَّمَا نَحْنُ مُصْلِحُونَ أَلَا إِنَّهُمْ هُمُ الْمُفْسِدُونَ وَلَكِنْ لَا يَشْعُرُونَ (سورة البقرة الآية 11-12)

яъни: «Уларга:«Ер юзида фасод(бузғунчилик) қилмангиз!» – дейилса,улар: «Албатта, биз чин ислоҳчилармиз»,–дейдилар. Огоҳ бўлингки,айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин (буни ўзлари)сезмайдилар» (Бақара, 11-12), деб марҳамат қилинган. Машҳур ИмомҚуртубий ушбу оятни шундай тафсир қиладилар: «Аллоҳ тартиб ўрнатилгандан кейинги ҳар қандай бузғунчи ва вайронакорликни унинг катта ёки кичиклигидан қатъий назар, ҳаром қилди».

Шунинг учун ҳам биз доимо тинчлик ва меҳр-оқибатни ўзида мужассам этган муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этишни долзарб вазифа сифатида биламиз. Шунингдек, ислом динини ниқоб қилиб, ўзларининг ғаразли мақсадларига эришишга уринаётган ҳаракат ва кучларга қарши доимо сергак ва ҳушёр туриш зарурлигини яна бир бор таъкидлаймиз.

Азиз намозхонлар!  Кейинги пайтларда ўзларини гўёки “салафи солиҳларга эргашганлар” деб атаётган сохта салафийлик оқими тарафдорларнинг фаолияти мусулмонлар орасига ихтилоф солмоқда.

Аслида, салафи солиҳлар тушунчаси ислом тарихида мўътабар бир даврда яшаган кишиларни қамраб олади. Чунки ҳадисда келишича даврларнинг энг яхшиси бу пайғамбар даври, сўнг ундан кейинги давр, сўнг ундан кейинги давр ҳисобланади. Бу уч давр ҳижрий йил бўйича илк уч асрни қамраб олиб, у даврларда яшаган саҳобалар, тобеинлар ва табаъ тобеинлар салафлар ҳисобланадилар.

Бироқ, ҳозирги салафийлик ёки салафия йўналиши янги ном бўлиб, бу кейинчалик пайдо бўлган йўналишдир. Бу сохта салафийлар фақат саҳобаларга эргашамиз деган шиор билан, гўёки тўғри йўлда юрганликларини ва олимларнинг салаф мазҳабига эргашишга тарғиб қилганликларини айтиб, ўзларини оқламоқчи ва тарафдорларини кўпайтирмоқчи бўлмоқдалар.

Сохта салафийларни бошқа мусулмонлардан ажратиб турган амалларидан бири уларнинг мазҳабларни тан олмасликлари ҳисобланади. Сохта салафийлар муайян бир мазҳаббоши ёки олимга эргашиш хато, ҳар бир мусулмон диний манбалардан ўзича шаръий ҳукмлар чиқариши лозим деб таъкидлайдилар. Тасаввур қилинг, ҳар бир мусулмоннинг диний билим ва савияси ҳар хил бўлса, ҳар ким ўзича Қуръон ва ҳадисдан хулоса чиқарса, уммат ичида қанчалик ихтилофлар кўпайиб кетади.

Ақида масаласида эса сохта салафийлар ўз раҳнамолари фикрларига таяниб, тавҳид, такфир, Аллоҳнинг макони ва сифатлари каби масалаларда ашъария ва мотуридияга зид фикрларни илгари сурганлар. Сохта салафийлар аҳли сунна вал-жамоанинг икки буюк имомлари Имом Мотуридий ва Имом Ашъарийни ақида масаласида адашган олимлар сифатида айблайдилар. Ислом умматини катта ихтилофлардан сақлаган, турли ақидавий ихтилоф ва фитналарга барҳам берган, мусулмонларнинг тўғри йўлдан адашмасликлари учун илм-зиё тарқатган уламоларга бундай айб қўйиш  сохта салафийларининг динда нақадар ғулувга кетганликларини яққол кўрсатади.   

Сохта салафийлар асосий урғуни диний ахлоқ қоидаларидан кўра сиёсий ғояларига қаратишади. Шу сабабли, уларнинг даъвати гўёки ҳокимиятни “чин мусулмонлар” қўлига топшириш зарурлиги масалаларига йўналтирилади. Бу каби фитналар қатор мусулмон мамлакатларида фуқаролар урушига сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда мусулмон оламига ҳақиқий офат келтираётган ИШИД бошқа турли террорчи гуруҳлар айнан сохта салафийликдан озуқа олмоқда. Қуръонда бундай амаллар қаттиқ қораланади:

وَالْفِتْنَةُ أَشَدُّ مِنَ الْقَتْل... (سورة البقرة الآية191)

яъни: “...Фитна қотилликдан ҳам ашадийроқдир...” (Бақара, 191).

Бугун сохта салафийлар мусулмонларимиз ичида қуйидаги масалаларда ихтилоф чиқармоқдалар:

- миллий урф-одат, ватанпарварлик, миллий ғурур каби қадриятларни бидъат ҳисоблаш, мазҳабларни, жумладан, ҳанафийлик мазҳабига эргашишни инкор қилиш;

- шариат талабларига тўлиқ амал қилмайдиган фуқароларни куфрда айблаш, уларни кофир ёки фосиқ деб эълон қилиш, намоз ўқимайдиган яқин қариндошлари билан буткул алоқа қилмаслик;

- қабристонлар, зиёратгоҳларга боришни, ҳаттоки Муҳаммад с.а.в.нинг қабрларини зиёрат қилишни бидъат деб ҳисоблаш. Ваҳоланки, Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:«Мен сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Кейин менга маълум бўлди (яъни Аллоҳ томонидан буюрилди). Энди қабрларни зиёрат қилаверинглар. Чунки у қалбни юмшатади, кўзни ёшлатади ва охиратни эслатади».

- туғилган кун, шу жумладан Муҳаммад с.а.в.нинг таваллуд кунларини шаръий нишонлашни (мавлуд) ҳаром амал деб эълон қилиш;

- давлат қонунларини менсимаслик, яширинча уларни бекор қилишга даъват қилиш, оила аъзоларини шариат амалларини кўр-кўрона ва мутаассибона бажаришга мажбур қилиш, уларни дунёвий жамият билан алоқаларини чегаралаб қўйиш, хусусан, ёш болаларини мактабларга юбормаслик. Аслида ислом фитна эмас, тинчлик, муросаю-мадора, Аллоҳ ва раҳбарларга итоат динидир.

Жумладан,  Қуръони каримда:

 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ...)سورة النساء/ (59

яъни: “Эй, мўминлар! Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) иш эгалари (раҳбарлар)га итоат этингиз!(Нисо, 59) дейилган

Бугунги кунда сохта салафийлар Марказий Осиё давлатларида, хоссатан, Ўзбекистонда ўз ғояларини ёйиш учун ҳаракат қилмоқда. Афсуски, баъзи ёш мусулмон юртдошларимиз Интернет тармоғида Албоний, Таймия каби шахсларнинг мутаасибона диний ғоялари йўғирилган асарларини ўқиб, динда, кундалик юриш-туришда, диний амалларни бажаришда кўр-кўрона сохта салафийликка берилиб кетмоқдалар. Улар мазҳабимизни менсимай, гўёки фақат улар “ҳақиқий мусулмон”, қолганларни эса жоҳил ҳисоблаб, кибр-ҳавога ва риёга берилмоқда. Биз бундай ёшларимизни уммат ичида фитна чиқаришдан қайтишга ва мазҳабимизга содиқ бўлишга чақирамиз. Зеро, Қуръони каримда айтилганидек:

 إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُ بِالْعَدْلِ وَالْإِحْسَانِ وَإِيتَاءِ ذِي الْقُرْبَى وَيَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ وَالْبَغْيِ يَعِظُكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ 

яъни:Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради. Эслатма олурсиз, деб (У) сизларга (доимо) насиҳат қилур. ”.(Наҳл, 90).

Азиз намозхонлар! Мустақилликнинг илк кунлариданоқ жаннатмакон юртимизда тинчлик-осойишталик барқарорлигини таъминлаш йўлида катта ишлар олиб борилмоқда. Барчамиз она Ватанимиздаги тинч, осойишта ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиб, шу фаровон, осуда ҳаётни янада мустаҳкамлаш учун ўз ҳиссамизни қўшиб, эл-юрт тақдири, келажаги учун қайғуриб умргузаронлик қилайлик. Инсон ўзидаги неъматнинг қадрини унинг устида мулоҳаза юритиш, шу неъматдан ўзгалар ҳам баҳраманд ёки бебаҳра эканлигини ўйлаб кўриш билан билади. Бу эса янада кўпроқ Аллоҳга шукр қилишга ундайди.

Неъматнинг бардавом бўлиши, унинг шукри адо этилишига боғлиқдир. Неъматнинг салмоғига қараб шукр ҳам ҳар хил бўлади. Баъзи неъматларнинг шукри тилда “алҳамду лиллаҳ” дейиш билан адо бўлса, бошқа хил неъматлар ҳам борки, уларнинг шукрини амалий тарздагина адо этиш мумкин. Тинчлик ана шундай амалий шукр талаб қиладиган неъматдир. Бу неъматнинг шукрини адо этиш барчанинг зиммасидаги фарздир. Кексалар тинчликнинг мустаҳкамлигини сўраб дуо қилишлари, ўрта ёшлилар ўзларининг ҳалол меҳнатлари, ёшлар эса уни асраш ва қадрига етиш борасида астойдил илм олишга ҳаракат қилмоқликлари билан бу неъматнинг шукрини адо этган бўладилар.

Аллоҳ таоло обод ва фаровон юртимиз тинчлигини барқарор айлаб, халқимизнинг фидокорона қилаётган меҳнатларига муносиб ажр-мукофотлар ато этсин! Омин.

Мавзуга оид

img

Ислом – тинчлик ва осойишталик дини

1132

Ислом сўзининг маъноси “Аллоҳга бўйсиниш”, “итоат қилиш”ни билдириб, унинг ўзаги тинчлик, сулҳ маъносидан олинган. Аллоҳ таоло ислом аҳкомларини нозил қилиш билан бирга инсонларга бемисл меҳрибончилигини ато қилган, буйруқларига бўйсунганларга тинчлик, осойишталик ва фароғат неъматларини ваъда қилган.

img

ТИНЧЛИК – УЛУҒ НЕЪМАТ

1133

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон дунёда икки неъматни қадрламоғи ва шу икки неъматнинг шукрини қилмоғи лозимдир. Биринчиси – соғлиқни қадрламоқ, иккинчиси – тинчликни қадрига етмоқликдир, деганлар. Юртимизда соғлигимизни асрашимиз, фарзандларимизни ҳар томонлама соғлом этиб тарбияламоғимиз учун барча шароитлар мавжуд.

img

Тинчлик неъмати… у қандай тотли

985

Ҳар куни уч маҳал дастурхон атрофида жам бўламиз. Юзимизга фотиҳа тортишдан аввал “тинчлик ҳотиржамлик бер!” деб яратгандан умид қиламиз. Кимдир бу калимани астойдил юракдан айтади. Кимдир бепарво пичирлайди. Ҳудо эса “мажҳул қалбнинг дуосини қаул қилмаслиги” тўғрисида ҳадиси шариф ворид бўлган. Шунинг учун биринчи айтар сўзим шу: Азизлар дуони чин дилдан қилайлик, тинчлик-омонликнинг бардавом бўлишини залил бўлиб, хор бўлиб сўрайлик. Шояд дуоларимиз ижобат бўлса…

img

ТИНЧЛИК КУШАНДАСИ

864

Бир жамиятда ҳаёт кечираётган одамларнинг бир-бирларига ишонч ва садоқатлари, меҳр-муравватларининг самимий бўлиши асосан ҳотиржамликка боғликдир. Шу маънода Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳадисларининг бирида тинчлик, ҳотиржамлик энг катта неъмат эканлигини таъкидлаб: 

img

ИСЛОМ — ТИНЧЛИК ДИНИ

1100

Ота боболаримизни қўлларини дуога  очишганда; “Илоҳим жаннатмакон юртимиз тинч бўлсин. Юртимизга кўз тегмасин”- деб дуо қилишади. Ушбу дуо замирида Аллоҳ таолонинг муборак каломидаги Иброҳим (а.с.) дуолари эсга тушади.

img

ҚАДИМИЙ ВА НАВКИРОН

1001

Наврўз янги кун, янги фасл, янги йил ёки халқ тилида йил аавали деган маъноларни ифода этади. У покланиш, яшариш, юксалиш байрамидир. Шунингдек, йил вақтини белгилаб, кун билан туннинг тенг келганлигини ҳам таъриф этади.

img

Шарафли ва масъулиятли бурч

897

Аллоҳ таолонинг сизу бизга берган неъмаларидан бири бу тинчлик ва осойишталикдир. Баракали меҳнат қилишимиз, фарзандларимиз ўсиб-улғайиши, комил инсон бўлиб етишишларида, шубҳасиз ватан ҳимоячиларининг ўрни беқиёсдир. 

img

Шарқ алломалари ҳаёти ва меъросини ўрганиш борасида амалга оширилаётган ишлар

1192

Ватанимиз азалдан башарият тафаккур хазинасига унутилмас ҳисса қўшиб келган. Асрлар мобайнида халқимизнинг юксак маънавияти, адолатпарварлик каби эзгу фазилатлари шарқ файласуфлари ҳикматлари ва ислом дини таълимоти билан узвий равишда ривожланди.

img

Экстремизм ва терроризм… номинг ўчсин оламдан!

983

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари гўзал хулқли бўлганлар. Беҳад меҳрибон бўлганлар. Шафқатли ва жонкуяр инсон бўлганлар. Ўз умматларига дунё ва охират саодатини тилабгина қолмай, бунга эришиш йўлини ҳам мукаммал кўрсатиб берганлар. Тарихда тинчлик учун сулҳ тузишни бошлаб берганлар…

Tags: ХОТИРЖАМЛИК, ТИНЧЛИК, САОДАТ, РАМЗИ, ВА, БАХТ