УЛУҒ ФАЗИЛАТ

1158

Мустақил юртимизнинг тинчлиги, осойишталиги, фарзандларимиз ўсиб-улғайишлари, комил инсон бўлиб етишларида, шубҳасиз Ватан ҳимоячиларининг ўрни, шижоати беқиёсдир.

Дарҳиқиқат, Ватан ҳимоясида собит турган ўғлонларимиз ҳар томонлама, ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан метин иродали, жасур бўлишлари лозимлигини чуқур англайдилар. Ана шу сифат-ҳислатларни ўзларида мужассам этган ҳолда жисмонан ва руҳан товланиб борадилар. Зеро, улар Ватан ҳимояси ҳаёт-мамот масаласи эканини, эл-юрт тақдири шу нуқтада туташишини теран англаб етганлар. Улар аввало, ўз ота-оналарини, ака-укаларини, опа-сингилларини ҳимоя қиладилар. Ўзлари туғилган шаҳар, қишлоқларни, қавм-қариндошларни, бир сўз билан айтганда она Ватанни қўриқламоқдалар.

Тарих сабоқларидан маълумки, ҳар қандай эзгу ният, орзу ва мақсаднинг рўёбга чиқиши, аввало, Аллоҳ таолонинг инояти ва жамиятдаги мустаҳкам тинчлик ва ҳотиржамликка боғлиқдир. Бу барча замонларда ўз исботини ва ифодасини топган. Сир эмаски бугунги кунда дунёнинг айрим мамлакатларида беқарорлик ҳукм сурмоқда. Террорчилик, наркабизнес каби миллат танламас иллатлар халқаро хавфизликка тахдид солмоқда. Бу каби ҳолатлар эса бизнинг жаннатмонанд диёримизда тинч ва фаровон ҳаёт кечираётганимиз учун шукроналар қилишга, шу барқарорлик-осойишталикни асраб-авайлаш учун борки куч ва имкониятларимизни сафарбар этишга ундайди.

1992 йил 14 январь куни мустақил давлатимиз тарихида яна бир муҳим воқеа юз берди, республикамиз Қуролли Кучлари ташкил топди. 1993 йилдан эътиборан 14 январь юртимизда “Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон қилинди. Бундай тадбирларда иштирок этаётган ёш авлод бевосита ҳарбий ҳаёт ҳақида кўникмаларга эга бўлади. Кўрик-танловлар, давра суҳбатлари ва турли мусобақалар, шубҳасиз бўлажак Ватан ҳимоячилари маънавиятини юқори дажарага кўтариб, жисмонан бақувват ақлан етук ва сергак бўлиб камолотга етишларида катта аҳамиятга эга. Юртимиз сарҳадларини сергаклик билан қўриқлаётган Ватанимиз Қуролли Кучлари сафида хизмат қилаётган барча фарзандларимиз доимо сергак, соғ-омон бўлишсин!

А.ФОЗИЛОВ,

Чортоқ тумани бош имоми ва

“Абу Бакр Сиддиқ” масжиди имом-хатиби

Мавзуга оид

img

Ватанпарварлик улуғ фазилат

1360

Ватанимиз тинчлиги, тунларимизнинг осуда ўтиши, баракали меҳнат қилишимиз, фарзанларимизнинг эмин-эркин ўсиб-улғайишлари, комил инсон бўлиб вояга етишларида ватан ҳимоячиларининг меҳнатлари беқиёсдир. Шунинг учун ҳам мард ва жасур ўғлонларимиз юртимиз сархадларини сергаклик билан қўриқламоқдалар. Уларнинг бу бедорликлари нақадар савобли иш экани ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дея марҳамат қилганлар: “Кечалари Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни ва Аллоҳ йўлида тунлари посбонлик қилиб, мижжа қоқмаган кўзни дўзаҳ оташи куйдирмайди”.

img

ВАТАНПАРВАРЛИК - УЛУҒ ФАЗИЛАТ

1240

                        Энг бебаҳо неъматлардан бири бу тинчликдир. Дарҳақиқат тинчлик-осойишталигимиз баракали меҳнат қилишимиз фарзандларимизнинг ўсиб-улғайишлари комил инсон бўлиб етишишларида шубҳасиз 

img

Ўтганларни хотирлаш буюк фазилат

1351

Муқаддас ислом таълимоти биз мўмин мусулмонларни ибодатга чорлаб, солиҳ амаллар қилишга буюрар экан, ўз навбатида ушбу амалларимизнинг савобларидан ўтганларимизнинг руҳларига ҳадя қилиш ҳам эзгу амал эканлиги хақида таълим беради.

img

Ўтганларни хотирлаш – эзгу фазилат

1242

Азал-азалдан ҳалқимизда қабристонларни зиёрат қилиш, аждодлари қабрини покиза ва озода сақлаш, қабристонларда ножоиз амаллардан сақланиш ва аждодларининг абадий масканларига ҳурмат ва эҳтиром билан қараш каби инсоний фазилатлар юксак даражада шаклланган.

img

ДЕҲҚОНЧИЛИК УЛУҒ КАСБ

1119

Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киригандан кейин халқимиз ўзининг асирлар оша сайқалланиб келган урф-одатлари, анъаналари, қадрияти, дини, тарихи ва бой маънавиятини эгаллагани каби, энг катта моддий бойлигимиз – еримиз, боғу-роғларимиз, далаларимиз ва шинам иссиқхоналаримиз ҳақиқий эгасини топди. Собиқ тузум даврида томорқа-ю учаскалар, узумзорлар-у токзорлар, лимонарий ва интенсив боғлар қаёқда эди?

img

ТИНЧЛИК – УЛУҒ НЕЪМАТ

1290

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон дунёда икки неъматни қадрламоғи ва шу икки неъматнинг шукрини қилмоғи лозимдир. Биринчиси – соғлиқни қадрламоқ, иккинчиси – тинчликни қадрига етмоқликдир, деганлар. Юртимизда соғлигимизни асрашимиз, фарзандларимизни ҳар томонлама соғлом этиб тарбияламоғимиз учун барча шароитлар мавжуд.

img

Инсон қадри улуғ ва хотираси муқаддасдир!

1471

Инсон хотира билан тирик, қадри билан улуғдир. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ, халқимизга хос эзгу фазилатлардандир. 

Tags: ФАЗИЛАТ, УЛУҒ