Ватан ва фарзанд – бамисли кўз қорачиғимиз

{$article.title|escape:html}
220

Инсон дунёга келибдики, ёруғ дунёда бахтиёр ва саодатли ҳаёт кечиришни истайди. Бу мақсадга етиш учун изланади, билим олади, олдинга интилади. Агар у эзгулик, яхшилик ва тўғрилик йўлини танласа, нур устига аъло нур. Бироқ янглишса унга фаровон ҳаёт ваъда этадиган манфур кимсалар таъсирига тушиб қолса, хато йўлдан борса-чи? Бу холда унинг фожиаси бутун жамиятнинг оғриғига айланади.

Сўз нима ҳақида бораётганини англагандирсиз, муҳтарам муҳлис?!

Кейинги йилларда мустақил давлат сифатида тобора гуллаб-яшнаётган юртимизга, тинч ва осуда ҳаётимизга, фарзандларимиз бахтига кўз олайтираётган, ёшларимизни тўғри йўлдан адаштириб, онгини заҳарлашга уринаётган кимсалар, оқимлар, ёт ғоялар тарафдорларининг борлиги бизга сир бўлмай қолди. Бу бизни фарзандларимиз таълим-тарбиясида янада ҳушёрроқ бўлишга, ҳамиша огоҳ яшашга ундамоқда.

Афсуски, бугунги глобаллашув жараёнида ёт оқимлар вакиллари шундай йўлни танлашяптики, улар гоҳ “етук психолог”, “кучли сиёсатдон”, “ёшларга энг яхши дўст”, ҳаётда муаммоларга дуч келганларга “беминнат мадад қўлини чўзувчи маслаҳатчи” ниқоблари остида ўғил-қизларимиз қаршисида пайдо бўлмоқдалар. Юқоридаги сўзларни бежиз қўштирноқ ичига олмадик. Айнан мана шунинг учун айрим ёшлар улар сўзларига ишониб, ўз келажакларини барбод қилишгача боришяпти.

Ёшликнинг ўзига яраша хатолари ҳам бўлади. Ана шундай ҳатодан сўнг руҳиятдаги ўзгаришлардан ўзига кела олмай турган йигит ёки қиз интернет ва ижтимоий тармоқ аталмиш оламдан дардкаш излаши табиий. Биз юқорида тилга олган ғараз мақсадли ёт унсурларга эса тармоқларда “қармоқ” ташлаб ўтирган бўлиши, шубҳасиз. Улар ўзларини муаммолар гирдобида йигит-қизга самимий дўст қилиб кўрсатадилар-да, улар онгига аста-мекинлик билан ўз ҳояларини сингдира бошлайдилар.

Шу ўринда ўтган йилларда хорижий давлатлардан бирида бўлиб ўтган воқеани ёдга олайлик. Мактабни тамомлаш арафасидаги қизни кўнгил қўйган йигити ташлаб кетганч, у ижтимоий тармоқ орқали изтиробларига чора излайди. Унга жуда кўплаб “дўстлари” ўзини ўзи ўлдириш энг яхши йўл экани, шундай қилса, уни ташлаб кетган йигит бир умр ўзини айбдор санаб, виждон азобида қийналишини “маслаҳат беришади”. Қарабсизки, ўн олтига тўлиб тўлмаган қиз ўз жонига қасд қилади...

Ўсмир руҳияти – ниҳоятда нозик ҳилқат. Буни ота-боболаримиз, момоларимиз жуда теран англашган. Ўғилларни мард ва юртга садоқатли, қизларимизни юксак ахлоқ-одоб соҳибаси этиб тарбиялашга жиддий қараб, миллий қадриятларимизга таянганлар. Бироқ манфур кимсалар ҳам нозик руҳиятли ёшларни эътибордан четда қодиришмаяпти. Бу борада уларнинг ислом динидан фойдаланаётганликлари янада хатарли.

Биз юксак эътиқодли халқнинг фарзандларимиз. Ислом динини юксак даражада қадрлаймиз. Урф-одатларимиз, қадриятларимиз, ҳаёт тарзимиз дин билан узвий боғлиқдир. Аммо баъзи кишиларнинг ислом дини ҳақида зарур билм ва кўникмаларга эга эмасликлари уларнинг қаердандир пайдо бўлган “уламо”ларнинг сўзларига ишнишларига сабаб бўляпти. Ёт ғоялар тарафдорларининг мақсадларини англамаслик, нопок ҳаракатларини сезмаслик ортидан бутун жамият ва халқ жабр кўриши муқаррар.

Маълумки, ислом дини фақат ва фақат эзгуликни тарғиб этади. Ўзгага ўлим тилаш, тан жарохати етказиш, азоблаш, ёмонликни раво кўришдек муносабатлар қатъий тақиқланади. Нафақат ўзгага, инсоннинг ўз жисмини ҳам қийнаши, жонига жабр қилиши, қасд қилишдек холатларга ноинсоний ҳусусиятлар деб қаралади. қурэъни каримнинг "Исро" сурасида Аллоҳ таоло одам фарзандининг азиз ва мукаррам қилиб қўйгани, ўзи яратган нарсалардан афзал қилганини баён қилади. “Жосия” сурасида эса осмону ердаги яратилган жамики мавжудотни Ўзи томонидан инсонга бўйсундирилгани таъкидланиб, инсоннинг тириклик аталмиш неъматни асраб-авайлаши лозимлиги ҳақида сўз боради. Қолаверса, ўз жонига ва бошқалар жонига қасд қилиш, тан жароҳати етказишга ҳеч бир динда руҳсат берилмаган.

Инсон фаровон ва тўкис ҳаётни истайди. Баъзан бу йўлда ақлини нафсига бўйсундириб қўяди. Катта-катта мол-давлат, тўкин ҳаётни ваъда қилувчи ёт унсурларга эргашаётганлар ана шундай кишилар. Шуни унутмаслик керакки, инсон учун энг катта бойлик – бу саломатлик ва хотиржамлик. Муқаддас китобларимизда: “Сизлардан ким хотиржам ва жасади офиятда тонг оттирса-ю, хузурида бир кунлик егулиги бўлса, гўёунга дунё мулк бўлибди”, дейилгани фикримизга далилдир. Шукр қилиш, эзгулик йўлидан бориш, эл-юртга наф келтириш, Ватанни кўз қорачиғидек асраш фарзандларимиз қалбидаги энг қутлуғ ниятлар бўлсинки, бу тилаклар ушалиши учун биз катталар бор куч-ғайрат, билм ва имкониятларимизни сарф этайлик. Токи, мустақил мамлакатимиз келажаги бугунгидан-да ёруғ ва фаровон бўлсин!

А.Турсунов,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

 Наманган вилоятидаги вакили.

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1202

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1154

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1019

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1154

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad