ВАТАНПАРВАРЛИК - УЛУҒ ФАЗИЛАТ

1240

Энг бебаҳо неъматлардан бири бу тинчликдир. Дарҳақиқат тинчлик-осойишталигимиз баракали меҳнат қилишимиз фарзандларимизнинг ўсиб-улғайишлари комил инсон бўлиб етишишларида шубҳасиз Ватан ҳимоячиларнинг ўрни шижоати ва жанговор рухи беқиёсдир. Юрагидан Ватан ва халқ севгиси маҳкам жой олган жасур ўғлонлар юрт сарҳадларини сергаклик билан қўрқламоқдалар. Уларнинг бу бедорликлари нақадар савобли иш экани ҳақида пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам айтиб ўтганлар. Ҳадисларда: “Аллоҳ таоло розилиги йўдида бир кун чегара ҳудудида посбонлик қилиш бир ой кечалари ибодат қилиб кундузлари нафл рўза тутишдан афзалдир”, дейилади

                        Мустақиллик йилларида Қуролли кучларимиз салоҳиятини мустаҳкамлаш замонавийлаштириш ва ислоҳ қилиш йўлида амалга оширилган барча тадбирлар мустақиллигимизни асраб-авайлаш сарҳадларимиз даҳлсизлиги осмонимиз мусаффолиги ҳамда эл-юртимиз осойишталигини таъинлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Ватан ҳимоячиси энг шарафли ва олий касб эканлигини яхши билган йигитларимиз эса бу номга  ҳар томонлама  - ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан лойиқ бўлишни яхши англайдилар ва бунинг учун астойдил ҳаракат қилмоқдалар.

                        Сир эмаски, бугунги кунда дунёнинг айрим мамлакатлардаги беқарорлик террорчилик наркобизнес каби миллат танламас иллатлар халқаро хавфсизликка таҳдид солмоқда. Бу каби ҳолатлардан йироқ эканлигимиз эса бизнинг жаннатмакон диёримизда тинч ва фаровон ҳаёт кечраётганимиз  учун шукроналар қилишга осойишталикни асраб авайлашга ундайди.

                        Донолар айтадилар:”Кишининг вафодорлиги ва садоқати унинг ўз Ватани учун қайғуришида дўстларини соғинишида ва уларнинг умрларини зое кетишидан ачиниб ўкиниб яшашида  билинади”.                             Демак она диёрга унинг халқиги садоқатли бўлайлик. Фарзандларни адашиб бузғунчи ғоялар таъсирига тушуб қолишдан сақлайлик. Элу юртига фидойи ўғлонлар тарбиялаб уларни эзгу ишларга йўллаб турайлик. Зеро шоир айтганидек:

Ватан посбонлари энг ишончли куч,

Шунинг учун юртимиз осуда ва тинч

 

Ҳайрулло Ҳамроқулов,

Тўрақўрғон тумани “Абдуғаффор қори”

 жомеъ масжиди имом-хатиби

Мавзуга оид

img

Ватанпарварлик улуғ фазилат

1361

Ватанимиз тинчлиги, тунларимизнинг осуда ўтиши, баракали меҳнат қилишимиз, фарзанларимизнинг эмин-эркин ўсиб-улғайишлари, комил инсон бўлиб вояга етишларида ватан ҳимоячиларининг меҳнатлари беқиёсдир. Шунинг учун ҳам мард ва жасур ўғлонларимиз юртимиз сархадларини сергаклик билан қўриқламоқдалар. Уларнинг бу бедорликлари нақадар савобли иш экани ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дея марҳамат қилганлар: “Кечалари Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни ва Аллоҳ йўлида тунлари посбонлик қилиб, мижжа қоқмаган кўзни дўзаҳ оташи куйдирмайди”.

img

УЛУҒ ФАЗИЛАТ

1159

Мустақил юртимизнинг тинчлиги, осойишталиги, фарзандларимиз ўсиб-улғайишлари, комил инсон бўлиб етишларида, шубҳасиз Ватан ҳимоячиларининг ўрни, шижоати беқиёсдир.

img

Ўтганларни хотирлаш буюк фазилат

1352

Муқаддас ислом таълимоти биз мўмин мусулмонларни ибодатга чорлаб, солиҳ амаллар қилишга буюрар экан, ўз навбатида ушбу амалларимизнинг савобларидан ўтганларимизнинг руҳларига ҳадя қилиш ҳам эзгу амал эканлиги хақида таълим беради.

img

Ўтганларни хотирлаш – эзгу фазилат

1242

Азал-азалдан ҳалқимизда қабристонларни зиёрат қилиш, аждодлари қабрини покиза ва озода сақлаш, қабристонларда ножоиз амаллардан сақланиш ва аждодларининг абадий масканларига ҳурмат ва эҳтиром билан қараш каби инсоний фазилатлар юксак даражада шаклланган.

img

ДЕҲҚОНЧИЛИК УЛУҒ КАСБ

1119

Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киригандан кейин халқимиз ўзининг асирлар оша сайқалланиб келган урф-одатлари, анъаналари, қадрияти, дини, тарихи ва бой маънавиятини эгаллагани каби, энг катта моддий бойлигимиз – еримиз, боғу-роғларимиз, далаларимиз ва шинам иссиқхоналаримиз ҳақиқий эгасини топди. Собиқ тузум даврида томорқа-ю учаскалар, узумзорлар-у токзорлар, лимонарий ва интенсив боғлар қаёқда эди?

img

ТИНЧЛИК – УЛУҒ НЕЪМАТ

1291

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон дунёда икки неъматни қадрламоғи ва шу икки неъматнинг шукрини қилмоғи лозимдир. Биринчиси – соғлиқни қадрламоқ, иккинчиси – тинчликни қадрига етмоқликдир, деганлар. Юртимизда соғлигимизни асрашимиз, фарзандларимизни ҳар томонлама соғлом этиб тарбияламоғимиз учун барча шароитлар мавжуд.

img

Инсон қадри улуғ ва хотираси муқаддасдир!

1471

Инсон хотира билан тирик, қадри билан улуғдир. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ, халқимизга хос эзгу фазилатлардандир. 

Tags: ФАЗИЛАТ, УЛУҒ, ВАТАНПАРВАРЛИК