Ватанпарварлик улуғ фазилат

1360

Ватанимиз тинчлиги, тунларимизнинг осуда ўтиши, баракали меҳнат қилишимиз, фарзанларимизнинг эмин-эркин ўсиб-улғайишлари, комил инсон бўлиб вояга етишларида ватан ҳимоячиларининг меҳнатлари беқиёсдир. Шунинг учун ҳам мард ва жасур ўғлонларимиз юртимиз сархадларини сергаклик билан қўриқламоқдалар. Уларнинг бу бедорликлари нақадар савобли иш экани ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дея марҳамат қилганлар: “Кечалари Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни ва Аллоҳ йўлида тунлари посбонлик қилиб, мижжа қоқмаган кўзни дўзаҳ оташи куйдирмайди”.

Тарихдан маълумки, ҳар қандай эзгу ният, орзу ва мақсадларнинг рўёбга чиқиши, аввало, Аллоҳнинг инояти ва жамиятдаги мустаҳкам тинчлик ва ҳотиржамликка боғлиқдир. Сир эмас, бугунги кунда дунёнинг айрим мамлакатларида беқарорлик, террорчилик, наркабизнес каби миллат танламас иллатлар халқаро хавфизликка таҳдид солмоқда. Бу ўз навбатида аскар ва зобитларимиз, қолаверса бутун халқимиздан янада хушёрлик ва огоҳликни талаб этмоқда.

Мустақиллик йилларида юртимизда давом этаётган моддий ва маънавий тараққиёт асосида тинчликни сақлаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва халқимиз турмуш даражасини юксалтириш борасида улкан натижаларга эришилди. Шу мақсадда 1992 йил 14 январь куни мустақил давлатимиз тарихида яна бир муҳим воқеа юз берди. Республикамиз Қуролли Кучлари ташкил топди. 14 январь юртимизда “Ватан химоячилари куни” деб эълон қилинди. Бундай тадбирларда иштирок этаётган ёш авлод бевосита харбий ҳаёт ҳақида кўникмаларга эга бўлади. Кўрик танловлар, давра суҳбатлари ва турли мусобақалар бўлажак ватан химоячилари маънавиятларини юқори даражага кўтариб, жисмонан бақувват, ақлан етук ва сергак бўлиб камолотга етишларида катта аҳамиятга эга. Бу нарса, айниқса, армия сафига хизматга чақирилган ёш аскарлар учун катта тайёргарлик мактаби ҳамдир. Чунки, улар сарҳадларимизни сергаклик билан қўриқлашларида қалблари ватан муҳаббати, чин имон ва ихлос билан лиммолим тўлишида муҳим аҳамият касб этади. Ёш аскар қалбида Аллоҳга бўлган ишонч, ватан ҳамда ўз халқига бўлган садоқат уни ҳар доим огоҳлик ва сергакликка чорлайди.

Кечагина ўйнаб-чопиб юрган кичкинтойлар кўз очиб-юмгунча улғаядилар. Уларни жисмонан соғлом ва бақувват бўлиб улғайишига аҳамият берилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Фарзандларингизга сузуш, камон отиш ва аёлларга касб-ҳунарни ўргатинглар”, деб таълим берганлар. 

Шунинг учун ҳам фарзандларимизга болалигиданоқ чавандозлик, мерганлик, сувда сузиш каби машқларни пухта ўргатиб она Ватанга, эл-юртга садоқат руҳида буюк аждодларимиз каби имон-эътиқодли қилиб тарбиялаш барчамизнинг энг муҳим вазифамиздир.

 

А.ФОЗИЛОВ, 

Чортоқ тумани бош имоми ва 

                                   “Абу Бакр Сиддиқ” жоме масжиди имом-хатиби

Мавзуга оид

img

УЛУҒ ФАЗИЛАТ

1159

Мустақил юртимизнинг тинчлиги, осойишталиги, фарзандларимиз ўсиб-улғайишлари, комил инсон бўлиб етишларида, шубҳасиз Ватан ҳимоячиларининг ўрни, шижоати беқиёсдир.

img

ВАТАНПАРВАРЛИК - УЛУҒ ФАЗИЛАТ

1240

                        Энг бебаҳо неъматлардан бири бу тинчликдир. Дарҳақиқат тинчлик-осойишталигимиз баракали меҳнат қилишимиз фарзандларимизнинг ўсиб-улғайишлари комил инсон бўлиб етишишларида шубҳасиз 

img

Ўтганларни хотирлаш буюк фазилат

1351

Муқаддас ислом таълимоти биз мўмин мусулмонларни ибодатга чорлаб, солиҳ амаллар қилишга буюрар экан, ўз навбатида ушбу амалларимизнинг савобларидан ўтганларимизнинг руҳларига ҳадя қилиш ҳам эзгу амал эканлиги хақида таълим беради.

img

Ўтганларни хотирлаш – эзгу фазилат

1242

Азал-азалдан ҳалқимизда қабристонларни зиёрат қилиш, аждодлари қабрини покиза ва озода сақлаш, қабристонларда ножоиз амаллардан сақланиш ва аждодларининг абадий масканларига ҳурмат ва эҳтиром билан қараш каби инсоний фазилатлар юксак даражада шаклланган.

img

ДЕҲҚОНЧИЛИК УЛУҒ КАСБ

1119

Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киригандан кейин халқимиз ўзининг асирлар оша сайқалланиб келган урф-одатлари, анъаналари, қадрияти, дини, тарихи ва бой маънавиятини эгаллагани каби, энг катта моддий бойлигимиз – еримиз, боғу-роғларимиз, далаларимиз ва шинам иссиқхоналаримиз ҳақиқий эгасини топди. Собиқ тузум даврида томорқа-ю учаскалар, узумзорлар-у токзорлар, лимонарий ва интенсив боғлар қаёқда эди?

img

ТИНЧЛИК – УЛУҒ НЕЪМАТ

1291

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон дунёда икки неъматни қадрламоғи ва шу икки неъматнинг шукрини қилмоғи лозимдир. Биринчиси – соғлиқни қадрламоқ, иккинчиси – тинчликни қадрига етмоқликдир, деганлар. Юртимизда соғлигимизни асрашимиз, фарзандларимизни ҳар томонлама соғлом этиб тарбияламоғимиз учун барча шароитлар мавжуд.

img

Инсон қадри улуғ ва хотираси муқаддасдир!

1471

Инсон хотира билан тирик, қадри билан улуғдир. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ, халқимизга хос эзгу фазилатлардандир. 

Tags: фазилат, улуғ, Ватанпарварлик