Жиноятчиликка қарши ташвиқот

{$article.title|escape:html}
473

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 8 августда қабул қилган «Ҳудудларнинг жадал  ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини  биласиз. Бу тарихий қарор мамлакатимизда бир неча йиллардан буён тўпланиб қолган масалалар ечимини кўрсатиб берди.  Қолаверса жорий йил  15 ноябрдаги видеоселектор йиғилишини яна бир бор эсга олайлик. Унда муҳтарам Юртбошимиз «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» деган туйғуни шакллантириш борасида алоҳида таъкидладилар. Шу боис  ҳозиргача амалга оширилган ишларимизга «жон» киритдик. Аввало «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» деган маънавият бурчаги ташкил этиб, ҳар бир жоме масжидининг энг кўринарли жойига илдик. Аввало  баннерда тасвир этилган республикамизнинг шаъни, кўрки бўлган биноларни кўриб одамлар шундай  ватанда яшаётганликларига шукрона келтиришлари керак. Қолаверса бу маънавий бурчакдан ўрин олган «Фарзандларимизни жиноятга қўл уришидан сақлайлик!», «Низоли оила бўлишдан сақланинг!» каби чақириқлар масжид қавмини  эътиборсиз  қолдирмаяпти.

Бу кўргазмали ташвиқот  материаллари Президентимизнинг ёшларни  илм-маърифатга  ўргатиш; оналик ва болаликни  муҳофаза қилиш; оила  институтини ривожлантириш борасидаги  йўл-йўриқларидан  илҳомланиб тайёрланди. Унда улуғ аждодларимизнинг ҳикматлари, шу билан бирга ўзимизнинг тажрибамиздан  келиб чиқиб териб, танлаб олган тафаккур маҳсуллари баён этилган. Одамлар беш вақт намозга қатнар эканлар,  масжиднинг яна бир вазифасидан  бахраманд бўлмоқдалар. Бу жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашга бугун жамоат  эътиборини қаратишда акс этмоқда.  

Обидхон ИКРАМОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
 вилоятдаги вакили ўринбосари.

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1743

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1692

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1482

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1624

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad