ЖОН ШИРИН, УНГА ТАЖОВУЗ ҚИЛМАНГ!

{$article.title|escape:html}
401

Сўнги вақтларда жамиятимизда айрим кишилар билиб-билмай, ўз жонларига қасд қилиб, Аллоҳ таоло ато этган ҳаёт нурини бевақт ўчиришга, икки дунёда абадий лаънатга ва дўзах азобига дучор бўлишдек оғир гуноҳ қилишга ўтмоқдалар.

Мазкур иллатни келтириб чиқарувчи энг асосий омилларни ўрганиб, қарши курашиш лозим бўлмоқда. Хусусан, ёшларимизнинг ҳаёт ҳақидаги тушунчасининг саёзлиги, ҳаётни енгил-елпи фильмлар орқали тасаввур қилиши, “оммавий маданият”га эргашиш, шунингдек, миллий қадриятларимиз ҳамда муқаддас ислом дини таълимотларидан йироқлашиб кетиши сабабларидандир. Миллий қадриятларимиз замирида ва ислом дини таълимотларида, айниқса, Қуръони карим ва ҳадиси шарифларнинг бир неча ўринларида ўз жонига қасд қилишдан қатъий қайтарилган. Омонат қилиб берган ҳаёт неъматини, умримизни фойдали амаллар ва савобли ишлар билан ўтказишга, кундалик ҳаётий қийинчилик ва муаммоларни ақл-заковат билан ҳал этишга ҳаракат қилиш ва Аллоҳ таолонинг раҳматидан доимо умидворлик билан яшашга интилиш ҳақиқий имонли инсоннинг баркамол фазилатидир.

Тарихга назар солсангиз Аллоҳ таоло биз инсонларни ҳар бир ишимизда сабр-қаноатли бўлишимиз лозимлигини билдириб, намуна қилиб ўтмиш пайғамбарларга энг қийин синовларни бердики, улар бунга бардош бердилар. Ўз умматларига сабр-қаноатда намуна бўлдилар. Дуо қилсалар, дуолари ижобат бўлар эди. Лекин тақдирга қарши чиқмадилар. Чидам ва матонат билан мусибатларни бошларидан ўтказдилар. Булар биз учун, келажак учун ибрат эди. Ҳаётда қийинчиликка шундай муносабатда бўлинг деган таълим эди. Қаранг! Яна таъкидлаймиз: Аллоҳ таолонинг барча набийлари сабр-қаноатда инсониятга ибрат бўла олишди...

Дунёда фарзанд доғига учраган инсон, энг суюкли фарзанди Юсуфдан айрилган Яъқуб алайҳиссаломни эсланг. Ҳаётда туҳмат ва фитна балолари туфайли узоқ вақт зиндонбанд бўлган Юсуф алайҳиссаломни эсласак бўлмайдими?! Ёки  умри мобайнида беморлик, ногиронлик каби машаққатга учраган, Аллоҳ юборган машаққат, дарду-офатларга кўнган Айюб алайҳиссаломчи?! Атрофдагилар томонидан хўрлаш-қийноқларга дуч келган ва бардош берган Мусо алайҳиссаломнинг буюк сабрларини кўрса бўлади-ку. Ташқаридан содир бўлган машаққат ва озорларга ўзини иродаси, матонати, сабри билан қарши турган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламчи?!

         Бу тарихдаги тарбия уммонидан бир томчи холос. Шундай экан, нега ўзимизнинг азиз жонимизга қасд қиламиз?!

Жамиятимиздаги аёллар, ёшлар ичида турли арзимаган сабаблар билан ўз жонига қасд қилиш кимни хурсанд қилади?! Руҳий тушкунликка берилаётган кимсаларга атрофдаги яқинлари ўз вақтида эътибор берсалар, уни қийнаётган, жавобини топа олмаётган масала ечимини ҳал қилишда ҳамдард бўлсалар қандай яхши эди...

Абдулхай ТУРСУНОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
 вилоятдаги вакили.

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1743

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1692

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1482

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1624

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad