Жума тезислари

21.07.2017 й. Оилада келинга муносабат

21.07.2017 й. Оилада келинга муносабат

19 Июль 2017 12:20 174

 بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинким, сизу бизни шундай файзли юрт ва донишманд халқнинг фарзанди қилиб яратди.

14.07.2017 й. Тафриқа - кулфат

12 Июль 2017 12:16 95

 بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таоло инсонларни бир ота ва бир онадан пайдо қилиб, уларни Ер юзи бўйлаб турли хил миллат ва элатлар шаклида тарқатиб юборди. 

07.07.2017 й. Дин – насиҳат

07.07.2017 й. Дин – насиҳат

05 Июль 2017 17:09 135

 بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Маълумки, Ислом дини инсонларни, ўзаро ҳамжиҳатликда яшашга тарғиб этади. Бунда эса, инсонларнинг ўзаро самимий муносабатда бўлишлари муҳим ўрин тутади. Динимизнинг бош ғояси насиҳат, яъни самимийликдан иборат бўлиб, аввалда ўтган пайғамбарлар ҳам ўз қавмларига насиҳат қилганликлари ҳақида Қуръони каримда хабар берилган. Масалан, Нуҳ а.с. ўз қавмига хитоб қилар экан:

30.06.2017 й. Исломда бегуноҳ одамнинг жонига тажовуз қилиш улкан гуноҳ!

28 Июнь 2017 17:36 105

 بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таоло инсон зотини азизу мукаррам қилиб яратган. Унинг шаънини улуғлаб, Ер юзидаги барча нарсаларни унинг манфаати учун пайдо қилган. Инсоннинг шаънига, молига, жонига ноҳақ тажовуз қилишни ҳаром қилган. Қуръони каримда бундай дейилади:

26.06.2017 й. Рамазон ҳайити муборак!

26.06.2017 й. Рамазон ҳайити муборак!

26 Июнь 2017 01:37 75

   (Ҳайит байрамига бағишланган тезис)   

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин, жонажон юртимизга, барча мўмин мусулмонлар қатори сизу бизларга Рамазон ҳайити байрамини муборак айласин. Бир ой давомида ҳам жисмонан ва ҳам руҳан чиниқиб, сабр ва шукр фазилатларини ўзимизда ҳосил қилиб, бунинг тантанаси ўлароқ Ийд Рамазонни байрам қилмоқдамиз.

16.06. 2017 й. Минг ойдан афзал кеча

14 Июнь 2017 18:31 131

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Аллоҳга беҳисоб ҳамду саноларимиз бўлсинки, биз уммати муҳаммадияга Рамазон ойида фазилатли кечани ато этдики, аввалги умматларга берилмаган эди. Бу кечанинг номи Қадр кечаси дейилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримни Рамазон ойининг Қадр кечасида нозил қилган. Қуръони каримда шундай мараҳамат қилинади:

09.06.2017 й. Закот-молиявий ибодат

09.06.2017 й. Закот-молиявий ибодат

07 Июнь 2017 04:23 135

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам азизлар! Аллоҳга шукрким, Рамазон ойини сизу биз тинчлик, хотиржамликда ва осойишталикда ўтказмоқдамиз. Аллоҳ таоло бандаларига Ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилган бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилишимиз лозим. Эзгу амаллар деганда, аввало, чин ихлос-эътиқод ила ўзгаларга хайру саховат кўрсатиш ва уларни чиройли кўринишда холис адо этиш тушунилади. Рамазон ойида қилинган эзгу ишларнинг савоби ҳақида Расулуллоҳ с.а.в. марҳамат қиладилар: “Кимда ким Рамазон ойида бирор бир нафл амални бажарса, у бошқа ойда фарз амални адо қилган билан тенг бўлади. Кимда ким бу ойда бир фарз амални бажарса, бошқа ойдаги етмишта фарз амални адо қилган билан тенг бўлади” – деганлар. Шунга кўра закот ва нафл садақаларни ҳам Рамазон ойида адо этиш жуда фазилатлидир.

02.06.2017 й. Рўзанинг қазо ва каффорати

02.06.2017 й. Рўзанинг қазо ва каффорати

31 Май 2017 00:53 247

 بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

Муҳтарам жамоат! Алҳамдулиллаҳ Рамазон ойининг фазилати ва улуғ ажру савобларидан умид қилган ҳолда рўза тутмоқдамиз.

07.04.2017 й.Ражаб ойи ҳамда Исро ва Меърож воқеаси

07.04.2017 й.Ражаб ойи ҳамда Исро ва Меърож воқеаси

04 Апрель 2017 10:48 532

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Ойларнинг сони ўн иккита қилиб яратилгани, булар биргаликда йил ҳисобини ташкил этиши Қуръони каримда баён қилинган. Ушбу ойларнинг тўрттаси уруш ҳаром қилинган ҳурматли ойлардир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:

31.03.2017 й. Деҳқончилик – ризқ-рўзимиз

31.03.2017 й. Деҳқончилик – ризқ-рўзимиз

25 Март 2017 12:46 170

بسم الله الرحمن الرحيم

Қадрли  намозхонлар! Аллоҳ таоло ер юзини инсон учун обод қилиб, осмондан барокот сувларини ёғдириб, шу сув орқали дарахтлар, ўт-ўлан ва барча набототларни ўстириб, инсонлар ва ҳайвонларнинг ризқини бериб қўйди. Қуръони Каримнинг кўплаб оятларида Аллоҳ таоло экинлар ва боғларни мисол қилиб келтирилган.

24.03.2017 й. СОВЧИЛИК ОДОБЛАРИ

24.03.2017 й. СОВЧИЛИК ОДОБЛАРИ

21 Март 2017 09:50 423

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат!  Халқимизнинг тўйлари кўп. Ота-она борки, топган-тутганини фарзандимнинг тўйига сарфлайман, деган орзу-ҳавас билан яшайди. Шунингдек, кексаларимиз: “Топганинг тўйларга буюрсин”, дея дуо қилишади. Муқаддас даргоҳ бўлмиш оилада кўзлар қувончи фарзанд туғилибдики, ўғил бўлса, уйласам, келинлар олсам, қиз бўлса, яхши жойга узатсам, мен ҳам қудалик – андалик бўлсам, деб ҳар бир ота-она ният қилади.

17.03.2017 й. Наврўз – миллий шодёнамиз

17.03.2017 й. Наврўз – миллий шодёнамиз

15 Март 2017 17:51 358

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таоло ўзининг ҳикмати ва қудрати ила инсонни яратиб, уни барча жонзотлардан азизу мукаррам айлади. Унга ер юзида гўзал яшаши учун барча нарсаларни қулай қилиб яратиб, улардан қандай фойдаланиш ва қандай асраш лозим эканини ҳам баён қилиб берди.

10.03.2017 й. Дўстлик ва аҳиллик тараққиёт омили

07 Март 2017 16:38 170

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Инсониятга илк бора Ислом нури келиши биланоқ халқлар ўртасида аҳиллик, тотувлик ва дўстлик мисли кўрилмаган даражада жорий бўлди. Ҳатто неча йиллар бир-бирлари билан адоватда бўлган қабилалар ажралмас садоқатли дўстга айландилар. Бу борада Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қилдилар: 

03.03.2017 й. Аёллар ислом нигоҳида

03.03.2017 й. Аёллар ислом нигоҳида

01 Март 2017 17:53 252

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Ислом дини ҳаётда аёл шаънини улуғлайди. Аёл деганда кўз олдимизда оналаримиз, турмуш ўртоғларимиз, опа-сингилларимиз ва қизларимиз кўз ўнгимизга келади. Қуръони каримда аёллар ҳақида алоҳида "Нисо"(Аёллар) сураси келган. Азиз ва мукаррам бўлган инсон зоти ер юзида ўзидан кўпайиб ва ўзига берилган вазифани адо этиши учун  Хақ таоло Ўзининг инсонга ўз жинсидан ҳаёт йўлдоши, қалби сурури ва муҳаббати тимсоли қилиб жуфтини яратди. Аллоҳ таоло Нисо сурасида шундай хабар беради:

24.02.2017 й. Умр заволи

24.02.2017 й. Умр заволи

21 Февраль 2017 12:37 230

(1-март – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни )

Мухтарам жамоат! Аллоҳ таоло барча махлуқотлари ичида инсонни энг азиз, мукаррам, мукаммал ва афзал суратда яратган. Ҳақ таоло Қуръони каримда инсонга жуда кўп неъматларни ато этганини, унга покиза нарсалардан ризқ-рўз қилиб берганини эслатиб айтади:

17.02.2017 й. Ёшларни илмга йўналтириш – динимиз талаби

17.02.2017 й. Ёшларни илмга йўналтириш – динимиз талаби

13 Февраль 2017 18:35 215

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Илм олиш динимизда энг улуғ ибодатлардан саналади. Чунки банда илм воситасида Раббисини танишга, У зотнинг буйруқларини бажаришга, шунингдек, барча мавжудотларга тааллуқли бўлган ҳақларни адо этишга муваффақ бўлади. Бирор бир дин илм олишга Ислом динидек тарғиб қилмаган. Шунингдек, Ислом дини жаҳолатга қарши илм-маърифат билан курашишга катта эътибор қаратган. Илк нозил бўлган ваҳийнинг “Ўқи” деб нозил бўлиши сўзимизнинг ёрқин далил бўла олади. Ўқиш – илмнинг калитидир.