Жума тезислари

10.02.2017 й. Исломда мерос масаласи

10.02.2017 й. Исломда мерос масаласи

07 Февраль 2017 00:01 410


بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

Муҳтарам жамоат! Кейинги вақтларда халқимиз орасида меросни бўлиш ва олишга доир масалаларда айрим тушунмовчиликлар содир бўлмоқда

03.02.2017 й. Cавдода ҳалоллик мезони

03.02.2017 й. Cавдода ҳалоллик мезони

01 Февраль 2017 14:25 371

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Ислом дини инсонга саодатли ҳаёт йўлини баён қилиб берган. Маълумки, инсон доим жамият билан узвий боғланган ҳолда ҳаёт кечиради. Инсон ҳаёт экан, яшаш учун зарур бўлган озиқ-овқат, кийим-бош, турар-жой каби таъминотларга эҳтиёж сезиши табиийдир. Бу нарсалар ўз-ўзидан қўлга киритилмайди.

27.01.2017 й. Ақидада адашмайлик

27.01.2017 й. Ақидада адашмайлик

20 Январь 2017 23:25 510

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Ҳар бир мусулмоннинг ақидаси тўғри бўлиши ўта муҳимдир. Чунки ақида нотўғри бўлган ҳолда қилинган амаллар қанчалар кўп ва ихлос билан бажарилган бўлмасин, унинг заррача фойдаси йўқдир. “Ақида” сўзи луғатда: “ақд” сўзидан олинган бўлиб, “маҳкам боғламоқ” маъносини англатади. “Ақида” сўзининг кўплиги эса “Ақоид” бўлади.

20.01.2017 й. Тил офатларидан сақланайлик

20.01.2017 й. Тил офатларидан сақланайлик

14 Январь 2017 21:00 537

(ғийбат ва бўҳтон мисолида)

بسم الله الرحمن الرحيم  

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таоло бу борлиқни ҳақ билан яратиб, борлиқнинг энг мукаррам мавжудоти бўлмиш инсондан ҳаётини ҳақ ила олиб боришини талаб қилди. Фақат ҳақни гапиришга, фақат ҳаққа амал қилишга буюрди. Биз ушбу буйруқ ва қонун асосида яшасакгина саодатли бўламиз.

13.01.2017 й. Ватан ҳимояси олий хизмат

13.01.2017 й. Ватан ҳимояси олий хизмат

07 Январь 2017 14:15 370

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Биз инсон зоти ҳамиша улуғланадиган шундай гўзал заминда истиқомат қилаётганимиз учун Яратганга беҳисоб шукроналар келтирб, шу ватан учун астойдил хизмат қилмоғимиз, унинг тинчлиги ва осойишталигини кўз қорачиғидай асрашга камарбаста бўлишимиз сизу бизнинг инсонийлик бурчимиздир. 

06.01.2017 й. Халққа хизмат – исломий фазилат

31 Декабрь 2016 22:09 352

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Маълумингизким, ҳар йили юртимиз раҳбари томонидан янги қарши олинаётган йил учун алоҳида ном берилади.

30.12.2016 й. Йиллик сарҳисоб – келажак самараси

26 Декабрь 2016 17:54 374

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Ортимизда қолаётган 2016 милодий йил мустақил она – Ватанимизнинг узоқ ва яқин ҳудудларда тинч-омон, фаровон яшаётган барча халқлар, шу жумладан мўмин-мусулмонлар ҳаётида ҳам эсда қоларлик оламшумул жараён ва воқеаларга бой бўлди.

23.12.2016 й. Муҳаммад алайҳиссалом – хотамул анбиё

23.12.2016 й. Муҳаммад алайҳиссалом – хотамул анбиё

16 Декабрь 2016 18:55 404

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Ўтган жума маърузамизда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликкача бўлган сийратлари – ҳаётларидан айрим лавҳаларни тинглаган эдик. Бугун эса у зотнинг пайғамбарлик ҳаётларидан Макка ва Мадина даври ҳақида қисқача суҳбатлашамиз.

09.12.2016 й. Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарликдан олдинги ҳаётлари

02 Декабрь 2016 18:52 387

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Рабиул аввал ойи кириб келиши муносабати билан бугунги жума маърузамиз Ҳазрати Расул акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудларига бағишланади.

25.11.2016 й. Соғлигимиз бойлигимиз

21 Ноябрь 2016 17:20 340

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат!  Муқаддас динимизнинг илоҳий таълимотида инсон учун зарур бўлган соғлиқнинг улуғ  неъмат эканлиги, унинг қадрига етиш зарурлиги алоҳида таъкидланган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир муборак ҳадисларида:

18.11.2016 й. Она ва бола камолоти-жамият бахти

17 Ноябрь 2016 18:28 436

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Соғлом она ва бола ҳар бир оила ва ота-онанинг эзгу орзуси, қувончи, қолаверса, бутун жамият ва мамлакатнинг таянчидир. Шу боис мамлакатимизда амалга оширилаётган барча эзгу ишлар негизида соғлом авлодни вояга етказиш мужассам.

11.11.2016 й. Ислом - бағрикенгликка чорлайди

09 Ноябрь 2016 11:07 340

 بسم الله الرحمن الرحيم

 Муҳтарам жамоат! Мусулмоннинг ҳаёти фаровон бўлиши учун нафақат ўзи балки ён атрофидаги ёру дўстлари ҳам мустаҳкам имонли ва юксак илм эгаси,  бағрикенг  бўлиши лозим.

04.11.2016 й. Етимларга ғамхўр бўлайлик

04 Ноябрь 2016 11:17 398

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Етим сўзи арабча бўлиб “ёлғиз, якка” маъносини англатади. Шариатда  отасини йўқотган балоғат ёшига етмаган шахсларга нисбатан айтилади. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи вассалам марҳамат қиладики:

28.10.2016 й. Ақидада адашмайлик

26 Октябрь 2016 11:31 324

(динда ғулувга кетишнинг салбий оқибатлари)

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! “Ғулув” арабча сўз бўлиб, “чегарани бузмоқ, ҳаддан ошмоқ” деган маъноларни билдиради. Шариатда эса, дин ишларида эътибор қилинган миқдордан ҳаддан ташқари ошириб юборишдир.

21.10.2016 й. Хайр эҳсон фазилати

20 Октябрь 2016 06:59 460

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Аллоҳнинг ҳукми билан инсонлар моддий имкониятларига кўра турли тоифаларга бўлинди. Албатта Аллоҳ барчани бой қилишга қодир бўла туриб уларни бой ва камбағал қилиб қўйишида жуда кўп ҳикматлар бор. Аллоҳ баъзиларга ризқни кенг ва баъзиларга эса тор қилиб берганидаги асосий ҳикматлардан бирини баён қилиб шундай дейди:

14.10.2016 й. Савоб амалларга шошилайлик

14 Октябрь 2016 08:32 364

بسم الله الرحمن الرحيم

Ҳурматли жамоат! Аллоҳ таоло бандаларини саодатга эриштирадиган барча йўлларни кўрсатиб, бизларни ўша ишларни қилишга қизиқтириб қўйди. Жумладан, Моида сурасининг 48 – оятида шундай марҳамат қилади:

07.10.2016 й. Ашуро кунининг фазилати

07.10.2016 й. Ашуро кунининг фазилати

07 Октябрь 2016 10:30 377

بسم الله الرحمن الرحيم

         Муҳтарам азизлар! Мусулмонлар тақвимининг биринчи ойи бўлмиш Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло ҳурматли қилган муқаддас тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, Ашуро куни алоҳида фазилатга эгадир. Бу куннинг фазилатини машҳурлигидан халқимиз Муҳаррам ойини Ашир ойи, деб номлайди.

30.09.2016 й. Устозларга эҳтиром

28 Сентябрь 2016 15:54 416

بسم الله الرحمن الرحيم

        Муҳтарам жамоат! Ислом дини илму маърифатга тарғиб қилувчи илоҳий диндир. Зеро, инсоннинг дунё ва охиратининг обод бўлиши илм олмоғи ва унга амал қилиши билан боғлиқдир. Қуръони каримнинг кўплаб оятлари ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қатор ҳадисларида ушбу маънолар баён этилган. Одам )а.с.(нинг фаришталарнинг таъзимига сазовор бўлишлари ҳам айнан у зотдаги илм бўлганлигидир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўзининг каломида илмсиз кишилар ҳеч қачон илмли кишилар билан тенг бўла олмаслигини алоҳида таъкидлаб, бундай дейди:

23.09.2016 й. Қайнона ва келин ўртасидаги муносабатлар

17 Сентябрь 2016 10:42 403

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таоло инсон зотини жуфти билан, эр ва хотин қилиб яратди, улардан насл тарқалиши ва кўпайишини ирода қилди. Инсоннинг жуфти билан, эркак ва аёл қилиб яратилишининг ҳикмати шундаки, у ҳалол йўл билан, никоҳ орқали оила қуриши, ўзидан фарзанд ва набиралар қолдириб, инсон сулоласининг давом этишини таъминлаши керак. Аллоҳ таолонинг Ўз бандасига фарзанд бериши улкан неъматдир. Шунингдек, набирали бўлиш ҳам инсон учун улкан неъмат ҳисобланади. Шу тариқа ер юзида инсон насли сақланиб, давом этиб боради.  Шу билан бирга, эрлар ва хотинлар ўртасида муроса ва тотувлик бўлиши учун улар ўртасида иноқлик ва меҳрибонлик туйғуларини ҳам пайдо қилди. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат этилади:

16.09.2016 й. Баднафслик – иллат

15 Сентябрь 2016 13:37 364

بسم الله الرحمن الرحيم

Азиз намозхонлар!  Аслида баднафслик – бахиллик дегани. Чунки баднафс инсон ҳамма учун яратилган нозу неъматларни фақат ўзимга бўлсин, дейди. Аллоҳ таоло Ўзининг каломи шарифида бахиллик ва баднафсликдан қайтариб шундай дейди:

09.09.2016 й. Ҳаж молиявий ва жисмоний ибодат

07 Сентябрь 2016 10:33 428

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Маълумки, ҳозирги кунда Маккаи Мунаввара ва Маккада бошқа мамлакатлардан келган мусулмонлар билан бир қаторда бизнинг юртдошларимиз ҳам муқаддас ҳаж амалларини бажармоқдалар. Шу муносабат билан бугунги маърузамизда ислом арконларидан бешинчи бўлмиш ҳаж ҳақида айрим фикрларимизни баён қилишга қарор қилдик.

02.09.2016 й. Қарз муомаласи ва одоблари тўғрисида бир оят тафсири

01 Сентябрь 2016 10:28 357

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таоло қарз олди-берди борасида марҳамат қилиб шундай дейди:

 مَنْ ذَا الَّذِي يُقْرِضُ اللَّهَ قَرْضًا حَسَنًا فَيُضَاعِفَهُ لَهُ أَضْعَافًا كَثِيرَةً وَاللَّهُ يَقْبِضُ وَيَبْسُطُ وَإِلَيْهِ تُرْجَعُونَ

яъни: “Аллоҳга “чиройли қарз” берадиган (Унинг йўлида ўз бойлигидан сарфлайдиган) киши бормики, унга бир неча баробар кўп қилиб қайтарса? Ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) танг ҳам, кенг ҳам қилур ва (сизлар) Унинг ҳузурига, албатта, қайтарилажаксизлар” (Бақара; 245).

26.08.2016 й. Истиқлол улуғ неъмат

23 Август 2016 14:31 420

بسم الله الرحمن الرحيم

 Муҳтарам жамоат! Бугун жаннатмакон юртимиз мустақиллигининг 25 йиллиги байрамини дилда қувонч ва катта шодиёналар билан кутиб олиш тараддудида турибмиз. Бу кунларни кўриш орзусида бир неча авлод вакиллари умид ва хасратда дунёдан ўтиб кетишди. Дархақиқат, мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, барпо этилган кўркам уй-жойлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, спорт масканлари, замонавий корхоналар, кенг ва равон йўллар, боғу хиёбонлар, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини бутунлай ўзгартириб, аҳоли фаровонлигининг, онги ва тафаккурининг юксалишига хизмат қилмоқда. Шунингдек, ислом дини равнақи учун кенг имкониятлар яратилди.