Адашган кимсалардан бўлмайлик.

Ҳаммага маълумки, инсон инсон бўлгани билан унга талим –тарбия берилмаса, ақлсиз ҳайвондан фарқи бўлмайди. Шунга кўра Аллоҳ таоло бандаларини адашиб кетмасликлари учун ўз лутфи карами билан ҳидоят йўлини кўрсатадиган муқаддас китобларини ва шу муқаддас китобларини ҳалққа тушунтириб берадиган қалби мусаффо,ақли расо инсонлардан баъзисини танлаб олиб пайғамбар қилиб юборди.
Бугунги жадал суръатлар билан одимлаб бораётган ҳаётимизда тўғри йўл қолиб нотўғри йўлни танлаган,ўзгаларни ҳам сафларига жалб қилаётган бузғунчилар чиқмоқда.
Уларнинг ҳатти ҳаракати ва ғоялари доим таъқиб остида бўлиб,софдил дин ва дунёни тенг ушлаган олимлар томонидан уларнинг қилмишлари қораланиб ўзгаларни огоҳликка чақириб келганлар.Бу тўғрисида ояту ҳадислар ворид бўлган.Ахзоб сурасининг 58-оятида : “Мўмин ва мўминаларга қилмаган гуноҳлари билан озор берадиган кимсалар бўҳтон ва аниқ гуноҳни ўзларига олибдилар” дейилган 
Бугунги мўмин мусулмонларни қилмаган ишларида куфр билан айблаётган бузғунчилар ушбу оятдан ҳулоса қилсалар яхши бўлар эди.
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадиси қудсийда шундай дейилган.
“Кимда ким Менинг валий (яқин) бандаларимга душманлик қилса,батаҳқиқ Мен уларга уруш элон қилдим”.
Демак барчамиз Аллоҳнинг юборган элчиларини кўрсатмаларига амал қилиш,қайтариқларидан фил-ҳол қайтишимиз зарур.Билакс Аллоҳнинг душманига айланиб қолиш ҳеч гап эмас.Аллоҳ ўзи тавфиқ ва ҳидоят берсин.

 

 

Қудратилло Махмудов,
Уйчи тумани "Ахси" жоме масжиди имом ноиби