ҒАЛЛА ДЕҲҚОНЧИЛИК АСОСИ

Юртимизнинг ғалла мустақиллигига эришгани юртимизга ризқ-рўз, барака ёғилгани десак муболаға эмас. Бу аҳолининг кундалик эҳтиёжи учун зарур бўлган бир неча миллион тонналик дон, ризқ-рўз хирмонларидир, неча ўн йиллар давомида минг машаққатлар эвазига дон четтан келтирилган мамлакатда қисқа вақт ичида амалга оширилган ишларнинг мисли кўрилмаган самарасидир.

Мустақилликгача пахтадан бошқа экин экилмаган ерларда бугун минг минглаб гектар ғаллазорлар уларда олтин бошоқлар мавжланади. Юртимиз омбори ўз донига, дастурхони эса ўз нони билан тўлган. Қишлоқ хўжалигининг бу сохаси ҳам ривожланмоқда, айни пайтда юртимизда гектарига етмиш-саксон центнердан ошириб, сара дон олаётган омилкор деқонлар кўпаймоқда.

Адаб манбаларида донни, нонни эҳтиром қилган киши фақрликдан узоқ бўлиши ҳамда нон ушоқларини ҳам исроф қилмаслик айтиб ўтилган. Ҳадиси шарифда “Нонни ҳурмат қилинглар, Аллоҳ таоло уни осмон баракасидан нозил қилди, ер баракасини унинг учун  бўйсиндириб қўйди” дейилган (Имом Табароний ривояти).

Ҳақиқатда, неъматларнинг сараси, озуқаларнинг тўйимлиси, хонадоннинг баракаси бўлган ноннинг қадр-қиймати чексиздир.

Доннинг ҳар бир тури ёқимли озуқа, хусусан буғдой дони алоҳида эътиборга лойиқ буғдой унидан таёрланган нон ва ун маҳсулотлари инсон аъзоларига дармон ва даъводир.

Она ватанимиз рамзи бўлган тамғасига ҳам айни пишган сара буғдой башоғи тасвири туширилган. Бу эса давлатимиз ва халқимизнинг ғалла, дон, нон мўл-кўл бўлишига қанчалар эътибор бераётгани ифодасидир. Айни кунларда юртимизда деҳқонларимизнинг бир йиллик меҳнатлари самараси бўлган ғалла хосилини  юқори бўлиши учун тер тўкиб меҳнат қилмоқдалар. Аллоҳ таоло дехқонларимизни меҳнатларини натажасини баракотли қилсин. Халқимизнинг энг севимли тилаги “Уйинга буғдой тўлсин” ёки “Нондек азиз-мукаррам бўлинг” деган гўзал иборалар ҳам фикримизни тасдиқлайди.

Тез кунларда яратган юртимизни буғдойга тўлдирсин, халқимизни азиз ва мукаррам айласин!

 

Баҳодир ШАРИПОВ,
ЎМИ
Чуст тумани бош имом-хатиби