БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИ - ДАВР ТАЛАБИ

Ёшларимизни китоб ўқишликка муҳаббатини оширишимиз керак. Чунки китоб бу энг яхши ҳамроҳ энг яхши дўст энг яхши суҳбатдош. Фарзандларимизни қанча китоб ўқишликка кўп тарғиб қилсак келажаги порлоқ фикрлари соф қилиб тарбия қилган бўлар эдик.
Фарзанд туғилиб, унинг ақли шакллана бошлаган вақтдан бошлаб, то вояга етиб мустақил ҳаётга қадам қўйгунча унга имон-этиқод масалалари, кўпроқ китоб ўқишлик масалалари, ота-онага ҳурмат, ватанга садоқат туйғулари ёшига мос равишда ўргатиб борилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу тўғрида шундай деганлар: “Ҳар бир чақалоқ (исломий) фитрат (туғма қобилият) билан туғилади, токи тили гапирадиган бўлгунча (шу ҳолда бўлади). Кейин эса ота-онаси уни ё яҳудийлаштиради, ёки мажусий қилиб қўяди”.
Мазкур ҳадисдан ҳам маълум бўладики, ҳар бир фарзанд яхшиликларни қабул қилувчи, оппоқ қоғоз каби соф қалб билан дунёга келади. Фарзанд қалбидаги ана шу софликни сақлаб, уни шакллантириш ва инсоний фазилатлар билан безамоғимиз лозим. Ушбу ҳадисдан фарзанд қайси йўлга бошқарилса, унинг ўша йўлга кетиши ҳам англанади. Демак фарзандга фақат чиройли одоб ахлоқ ўргатишдан иборат эмас, балки уни ўзлигимизга, эътиқодимиз ва динимизга бегона бўлган ҳар хил ғайри инсоний, салбий ”ғоя” лардан сақлаш ҳам ота онанинг бурчларидан ҳисобланади. Чунки эътиқоди соғлом, магкураси тўғри фарзанд ота-онага мехрибон, эл-юртига садоқатли, фидойи инсон бўлиб вояга етади.

 

Одилжон Абдураҳманов, 
Уйчи туман “Худайберди Эшон” жоме масжиди имом-ноиби