ЭКСТРЕМИЗМНИ ОЛДИНИ ОЛИШ

Экстремизм. Бугунги кунга келиб, мазкур хатар шу қадар кенг кўлам ва хилма-хил кўринишлар касб этмоқдаки, одамлар, кўпинча, унга эътиборсиз ҳатто, лоқайд бўлиб қолмоқдалар. Инсоният ҳамиша тинч-осуда яшашни энг олий қадрият сифатида эътироф этади.

Демак, унга раҳна солувчи турли радикал кучларга, ёт ғояларга ва тажоввузкор мафкураларга қарши курашмоқ  ҳар бир давлатнинг бош вазифасидир. Тинч ҳаётимизга таҳдид солувчи ёвуз ҳаракатларга  “диний” экстремизм ҳам киради “Диний экстремизм” нинг моҳиятидан ҳам унинг миллат, давлат ва жамият тараққиётига фақат салбий таъсир этишини, тазовузкорона фаолиятга асосланганлигини англаш қийин эмас.

Тинчлик ва барқарорликка раҳна солувчи кучлар ва ғояларга  қарши курашиш зарур. Бунинг учун аввало инсонларни, айниқса ёшларни холис ва атрофлича таҳлил этилган илмий ва диний билимларга эга бўлишлигига эришиш зарур. Талабалар мукаммал билим ва кўникмаларга эга бўлганларидагина маълум ёт ғояларга қарши эзгу ғоялар билан қарши жавобни бера оладилар.

 

Тожиддин Хўжаханов,
Янгиқўрғон тумани "Ёрилган" жоме масжиди имом хатиби