МУБОРАК ОЙНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ!

Имон ва эътиқодли халқимиз орзиқиб кутган Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан кўпчилик хайрли ва эзгу амалларни бажаришга ҳам улгуришади. Бева ва бечора, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олинмоқда. Ёрдамга муҳтож, кексаларга кўмак бериляпти.

Рамазон ойининг барча ойлар орасида мубораклиги шундаки, ушбу кунларда қилинган ҳар бир эҳсон ва ёрдам учун кўп савоб ёзилади. Энг муҳими ушбу ойда одамлар нафақат руҳан, балки жисман покланади.

Аллоҳ Рамазон ойи рўзасининг ҳукм ва ҳикматларини, бандаларининг ушбу ойдаги вазифалари ва савобли амалларини Қуръони каримнинг Бақара сурасида батафсил баён қилиб берган. “Эй имон келтирганлар! Сизлардан олдингиларга фарз қилингани каби сизларга ҳам тўза тутиш фарз қилинди. Шоядтақволи бўлсангиз”.

Бошқа бир оятда рўза тутишда узрли кишиларга берилган енгилликлар ҳақида ҳам сўз боради.“Саноқли кунларда. Бас, сизлардан ким бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардадир. Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанингтаоми фидядир. Кимки ихтиёрий равишда зиёда хайр қилса, ўзига яхши. Агар билсангиз, рўза тутишингизяхшироқдир”.

Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Рўза қалқондир. Рўза тутган киши ёмон сўзларни сўзламасин, қўполлик қилмасин. Агар бирор киши уни уришса ёки ҳақорат қилса, икки марта “мен рўзадорман” десин. Аллоҳга қасамки, рўзадор оғзининг буйи Аллоҳ наздида мушк-анбар буйидан ҳам хушбўйроқдир. Чунки, Аллоҳ “Рўзадор менинг учун емайди, ичмайди ва шаҳватини тарк қилади. Рўза холис менга ибодатдир, унга ўзим ҳисобсиз савоб бераман. Ваҳоланки, ҳар бир яхшиликка ўн баробар яхшилик бордир”, дейилган.

Дарҳақиқат, Рамазон ойи ўзида барча яхши амалларни мужассам этган. Зеро, ушбу ойда барча бир-бирига меҳр-оқибатли бўлиб, ўзаро урушганлар бир-бирларини кечиришлари, ўзларининг яхши хулқлари, одоблари, ишлари билан кимлардандир кўнглини олиш орқали жуда катта савобга эга бўладилар.

 

Шарифжон ЮНУСОВ,
Чортоқ туманидаги “Ҳазрати ибн Аббос” жоме масжиди имом-хатиби