МУНОСАБАТ...

Бутун дунёга хавф солиб турган коронавирус пандемияси, бизнинг юртимизга ҳам хавф солиб турибди. Шундай пайтларда мўмин-мусулмонлар бу хавфни ортда қолдириш учун ўз уйларини маскан тутишлари керак.

Ислом дини  уламолари  ҳозирги пандемия даврида карантин қоидаларига амал қилиш вожиб амал демоқдалар. Демак, карантин коидаларига амал килмаслик кишини Аллоҳ таоло олдида масъул бўлишига сабаб бўлади.

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг 2020 йил Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Баёноти эълон қилиниб, бу йилги  Қурбон ҳайити байрами қандай ҳолда адо этилиши  маълум қилинди.

Мавжуд вазият тақозосидан келиб чиқиб, Қурбон ҳайити намози адо қилинмаса ҳам байрам кайфиятини сақлаб қолиш учун ҳазрати пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир суннатларини ҳаётга жорий этиш мақсадга мувофиқдир.

Аллоҳ таоло  барчаларимизга баёнотга амал қилишликни насиб айласин! Келаётган Қурбон ҳайитини муборак қилсин!

 

Муҳибуллоҳ ҲУДОЙБЕРДИЕВ,
Тўрақўрғон тумани бош имом-хатиби