Оила -  тарбия – маскани

Оила жамиятнинг кичик бўғимидир. Бу ерда яъни олиада жамиятнинг янги аъзолари етилади. Улар бошланғич одоб – ахлоқни аввало ота-оналари, момо-боболаридан, ака-укаларидан олишади. Нима яхши, нима ёмон эканини, қайси оқу, қайси бир нарса қора эканини мурғат қалб соҳибларига сингдирувчи кишилар ҳам айнан шу инсонлардир. Биринчи ғиштни қинғир қўйса мемор, юлдузга етса ҳам қийшиқдир девор.

Агар оиланинг янги меҳмони бўлмиш болажонлар уйда меҳр-оқибатни, одоб-ахлоқни, самимийликни кўриб шуларни ичида яшаб улғайишса, албатта, келажакда оиласига, Ватанига, миллатига нафи етадиган одам бўлиб етишади. Агар  оиланинг янги меҳмони бўлмиш болажонлар уйда меҳр-оқибатни ўрнига ур-йиқит, уриш-жанжални, одоб-ахлоқни ўрнига тарбиясизликни, ахлоқсизликни, самимийлик ўрнига ўзаро нафрат, иғво, туҳмат қилишликларни кўриб, шуларни ичида яшаб улғайишса, албатта, келажакда на оиласига, на Ватанига манфаат етказадиган одам бўиб етишмайди.

Зеро, ҳадиси шарифларнинг бирида Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай мазмунда  марҳамат қиладилар: “Киши ўз яқинларига чиройли одоб-ахлоқдан ўзга афзалроқ нарса беролмайди” – деганлар. Демак ҳар қандай фарзанд маълум бир муҳитда, маълум бир оилада дунёга келади.

Унинг келажакда ким бўлиб етишиши албатта бевосита фарзандга бериладиган эътиқодий, ахлоқий тарбияга боғлиқдир. Фарзандларга одоб бериш энг аввало оиладан бошланар экан авволо биз ўзимизни ислоҳ этишимиз керак. Маънан юксак, гўзал хулққа эга ота-оналарнинг фарзандлари ҳам одобли бўлади. Бу гўзал хулқ, бошқаларнинг ҳавасини келтирадиган одобахлоқ инсон кўрки саналади. Гўзал хулқ тўғри тарбияга дахлдордир.

Ота-она фарзандларга яхши билан ёмоннинг, ҳалол билан ҳаромнинг, маърифат билан жаҳолатнинг, саховат билан бахилликнинг фарқини аниқ тушунтира олса иншааллоҳ сиз-у бизни дунёйимиз ҳам , охиратимиз ҳам обод бўлган бўларди.

 

Абдуфаттоҳ Мусаханов,
Уйчи тумани “Девонабоб” масжиди имом-хатиби