ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ - ОҒИР ГУНОХ

Ислом дини тинчлик, инсонлар ўртасида мехр-мурувват, ўзаро хурмат ва инсоний фазилатларни тарғиб қилувчи диндир. Унинг таълимотида ер юзини обод килиш, эзгу амаллар билан машғул бўлиш, ато этилган неъматлардан фойдаланиб шукрона келтириш улкан савобларга сабаб бўлувчи солиҳ амаллар хисобланади. Аксинча, ер юзида фисқу фасод қилиш, нохақ қон тўкиш, қолаверса ўз жонига қасд қилиш кабилар қораланиб, улар оғир гунохлар эканлиги таъкидланади. Аллох таоло Қуръони каримда инсоннинг шаънини баён килиб: Яъни "Биз одамзотни азизу мукаррам килиб яратдик хамда уларни сувда хам, қурукликда хам юрадиган қилиб кўйдик. Уларга халол-пок нарсалардан ризқ ато этиб, уларни бошқа хамма махлукотдин афзал этдик"- деб мархамат килган. Мазкур оят инсоннинг кадру киймати нечоғли баланд эканлигини очиқ ойдин кўрсатади.

Парвардигор одамзотга шунчалик мурувват кўрсатган экан, инсон бу неъматнинг қадрига етмоғи, унинг шукрини адо этмоғи, қолаверса ўша мақом ва шажарага мос тарзда хаёт кечирмоғи лозим бўлади. Инсониятни икки -дунё саодатига элтувчи Ислом динининг асослари бўлмиш Қуръони карим оятлари хамда Пайғамбаримиз (сав)нинг суннатларида инсоннинг ҳаётига нохақ тажовуз этиш, ўзини-ўзи ўлдириш, бировнинг моли, ор-номуси, акли ва эътикодига зарар етказиш катъиян маън этилади. Ҳаёт инсон учун берилган энг кадрли омонатдир.

Шунингдек, у Аллох таоло томонидан инсонга топширилган имконият ва масъулятдир. Инсон бу неъматни асраб авайлаши, унга хиёнат килмаслиги лозим, акс қолда энг огир жиноятга қўл урган, ўз зиммасига катта гунох орттирган бўлади. Қурони карим (Бакара сураси, 195-оят).да инсонни ўзининг яшаш хукукига тажовуз килишидан маън этилиб: Яъни "Ўз кўлингиз билан ўзинггизни халокатга ташламангизлар"- дейилган.  Пайгамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам ўз хадиси шарифларида ўз-ўзини ўлдириш харом эканлиги, бундай ишни кнлган кишига охиратда каттик азоблар бор эканлиги ҳакида айтиб ўтганлар.

Жумладан, бир хадисда: "Кимки ўзини темир парчаси билан ўлдирса, у киши ўша темир парчаси қорнига суқилган ҳолда қиёматда жаҳаннам ўтида абадий қолур'. Кимки ўзини захар билан улдирса, киши ўша заҳар билан қиёмат кунида дўзах азобида доимий азобланур" (Муттафакун алайх) деган бўлсалар, бошка хадисда: "Ким ўзини бирор нарса билан ўлдирса, қиёматда ўша  нарса билан азобланади", - деганлар. Яна бошка бир ривоятда эса: "Кимки узини тог тепасидан ташлаб улдирса, кейин хам жаханнамда  шу хил азобга гирифтор бўлади. Узини сувга ташлаб ёки осиб ёки куйдириб ўлдиргач кишиларнииг хукми хам унинг хукми билан баробардир". -  деб мархамат килганлар (Муттафакун алайх).Имом Бухорий ривоят килган хадисда Расулуллох саллаллоху алайхи васаллам шундай деганлар: "Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда марҳамат қилурки: "Бандам узини-узи улдириб,  Менинг унга берган умримга шукр қилмай, шошилди. Шуиинг учун унга жаннатни абадии ҳаром килдим". Минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги кунда баъзи инсонларда сабру матонат етишмай ўз жонларига касд килаетганларииинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Буни Аллох берган хаётга ношукрлик окибати  деб бахолашдан ўзга чора йўк. Бундай мудҳиш холатлар нафакат Ислом таълимотига, Балки Аллох таолонинг казои-кадарига хам тугён килиш, унга карши бориш демакдир.

Айникса, ўз-ўзини турли йўллар билан ўлдириш ҳозирги вактда баъзи бир мутаассиб тоифалар орасида одатга айланиб бормоқда. Дунёда бўлаётган вокеаларни, корниларига портловчи моддаларни боглаб, жамоат жойларида  узларини портлатиб юбораётган кимсалар тўгрисида телевидение ва радио ахборотлари орқали куриб эшитиб турибмиз. Ушандай хатти-харакатларни "шахидлик макоми" деб бахолаётган кимсалар ана шу жиноятларнинг асосий сабабчиларидир. Ҳолбуки, ўз-ўзини ўлдириш шаҳидлик эмас. балкм фосикликдир. Ўзларини портлатиб юбораётган кимсалар гуноҳи азимга кўл уряптилар, чунки улар билан бирга канчадан-канча беайб кишилар ҳалок бўлаяптилар.

Ахир Қуръони карим (Моида сураси 32-оят)да: Яъни "...Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузгунчилик ва карокчилик каби) фасод ишларни килмаган инсонни ўлдирган одам худди хамма одамларни улдирган кабидир. Унга хаёт бахш этган (ўлимдан куткариб колган) одам эса барча одамларни тирилтирган кабидир..., - дейилган.

Уз-ўзини ўлдириш накадар огир гунох зканини шундан хам билиш мумкинки, Расулуллох саллаллоху алайхи васаллам бундай ишни килган кишига жаноза намозини ўкимаганлар. Шунга кўра исломий манбаларда ўз-ўзини ўлдирган кишига масжид имоми жаноза намози ўкиши дуруст эмас дейилган. Бугунги кунда ўзларини гўёки мусулмонлардек кўрсатиб одамларни динга "даъват" килиб юрган, асл максадлари эса, терроризм ва нохак одам ўлдиришдан ўзга нарса бўлмаган кимсаларни бутун жахон кўрмокда.

Ҳозирга келиб буларнинг фаолиятига хар томонлама нукта кўйилганда, улар ўзларини мужохид деб эълон килиб, ўлсак шаҳид бўламиз деб айюханнос солмоқдалар. Аслида эса бу  Ислом динига мутлако зиддир. Аллох Куръони каримнинг хаж сурасининг 65-оятида:“Дархакикат, Аллох одамларга нисбатан мехрибон ва рахмлидир”- деб зикр этган. 

Аллох хаммамизни ўз юртимизга муносиб фарзанд бўлишимизга ва хамда юртимиз тинчлигини сақлашга ўз хиссамизни қўшишимизга муваффақ айласин.

 

Камолиддин Хамроқулов
Норин тумани “Хаққулобод” жоме масжиди имом хатиби