Ўз жонига қасд қилишлик   -  ношукурликдир

Ёшларимиз Ватанга садоқат, юрт равнақига улкан хиссалаини қўшиб келмоқдалар. Лекин айрим ёшларимиз, мавжуд имкониятдан унумли фойдалана олмасдан билиб-билмасдан жиноят кучасига кириб қолмоқдалар. Ва ўзи учун, ота-онаси ва махалла, юрт учун иснот келтирмоқдалар,  Ота боболаримиз ёшликда ўрганган илим тошга битилади деб бежиз айтишмаганлар, чунки фойдали илим ўзини  ҳам юртини хам юксак марраларга кутаради. Ҳозирги  кунда ёшлар ўртасида жиноятчилик купайиб бормоқда масалан: ўз жонига қасд қилиш, ўғирлик, гиёхвандлик, зўравонлик ва ноқонуний диний таълим олиш,мактаб дарсларини қолдириб ноқонуний хужраларга бориб , илимсиз чала домлалардан диний таълим олиш каби жиноятлар хам афсуски учраб турибди. Бундай холатларга барчамиз бир ёқадан бош чиқариб хамжихатликда курашишимиз зарурдир.

Аллох таола Куръони Каримда шундай дейди:
“ Ўзларингизни ўлдирмангиз! Албатта Аллох сизларга рахм-шавқатлидир”
(Нисо сураси , 29- оят).

Пайгамбаримиз (с.а.в.) мархамат қилиб айтганларки:
“Ким ўзини-ўзи бўғиб ўлдирса , дўзахда хам худди шундай азобга қолади” деб айтганлар.(Имом-Бухорий ривояти).
Имом-Буҳорий ва Имом- Муслим Абдуллох ибн Амрдан (розийаллоху анхудан) ривоят қилган хадисда : Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам): шундай деганлар-“Катта гунохлардан бири киши ўз жонига қасд қилишдир “ деганлар.

Хулоса :
Бирор-бир киши бошига келган мусибат қийинчилик сабабидан агар ўз жонига қасд қилса ундай одам Аллохнинг унга берган неъматларига ношукурчилик қилган булади.
Бундай ҳатолардан адашишликдан аввало ўзимизни ва ёшларимизни аллох асрасин оилаларимизни юртимизни бундай балолардан ўзи асрасин.

Бундай ҳатолардан адашишликдан аввало ўзимизни ва ёшларимизни Аллох асрасин оилаларимизни юртимизни бундай балолардан ўзи асрасин.
Махаллаларимизда жиноятчилик олдини олиш учун хаммамиз бир тан бир жон бўлиб ишлашимизни Аллох насиб қилсин.
Юртимиз фуқоролари тинч –тотувликда , фаровон ҳаётда яшайдилар ва жамиятда ҳам фарзандларимиз турлий хил жиноятчиликдан ва хар-хил касаллклардан омонда бўладилар.
Шундагина  ёшларимиз келажакда Ватанимиз равнақи учун уз хиссаларини қўшадиган садақотлик илимли маърифатли бўлиб етишадилар.

 

Валижон Назаров,
Мингбулоқ тумани “Қўш-қишлоқ” масжиди имом-хатиби