الحمد لله رب العالمين و الصلاة و السلام علي رسوله الكريم
و علي آله و أصحابه أجمعين و بعد...
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу!
Ҳурматли ва азиз опа-сингиллар!
Агар оиланинг моддий жамғармаси яхши бўлса, топилган жамғармани бир хил ҳолда ушлаб туришга эришиш, кибру ҳавога берилмасдан, исроф қилмасдан сарфлашга боғлиқ бўлади...
Оила мустахкам бўлса жамият хам осоишта бўлади. Агар бунинг акси бўлса нафақат оилада бутун жамиятнинг хам тинчлиги йўқолади. Эскилар бежизга айтишмаган “Қўшнинг тинч-сен тинч”. Чунки бахтли оилалар туфайли баҳтиёр жамият шаклланади ва меҳрли бўлган ота-оналарнинг фарзандлари ҳам бир-бирига меҳрибон бўлади. Бу хусусида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хадисларида шундай деганлар: “Ал-Муғира бин Шоъба розияллоҳу анҳу айтадилар: Мен бир аёлга совчи қўйдим, шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мендан уни кўрдингми деб сўрадилар, мен йўқ дедим, шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни кўргин, кўриб-билиб турмуш қуришлик ўртангизда улфат ва муҳаббат пайдо бўлишига сабаб бўлади” дедилар. (Имом Термизий ривояти).
Исломда никоҳ ва оила муқаддас саналади. Шу муқаддас никоҳ эр-хотинни жисман ва руҳан яқинлаштиради, бегоналарни қариндош уруғларга айлантиради. Оиланинг бахти барқарорлиги барча оила аъзоларига боғлиқдир. Айниқса келин ва қайнона ўртасидаги муносабатларда аҳил яшашга, келинларнинг оқиллиги қайноналарнинг мулоҳазали бўлиши оилада тотувлик ва барака бўлишини таъминлайди.
Аёл зотини эъзозлаш биз учун азалий эзгу қадрият. Биз меҳр-муҳаббат ва одамийликнинг илк сабоқларини азиз оналаримиздан, уларнинг бешигимиз узра парвона бўлиб айтган аллаларидан оламиз. Ҳаётимиз мазмуни бўлган севги ва садоқат, меҳр-муҳаббат, назокат ва латофат каби энг нозик, сирли туйғуларни Яратганнинг беқиёс мўжизаси бўлмиш аёл зотисиз асло тасаввур этиб бўлмайди.
Инсон аввало оила бағрида униб-ўсади, шахс сифатида шаклланади. Оиладаги таълим-тарбия, маънавий-ахлоқий қадриятлар кейинчалик одамлар орасида – маҳалла-кўйда сайқал топади.
Бу тавсияларни муслима аёллар билишлари лозим. Уларга амал қилиш билан хотин эрини ўзига яхши муносабатда бўлишига эришиши турган гап...