АЁЛЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАЙЛИК

Аллоҳ таоло аёл кишини латиф табиатли, хушрўй юзли, хушбичим қоматли, мафтункор овоз сахибаси этиб яратган. Унинг жисмоний имкониятларини эркак кишининг имкониятларига қиёслаб бўлмайди. Зеро, аёл кишининг ҳаёт саҳнасидаги мавқеи, ҳусусан оилада тутган ўрни эркак кишининг вазифасидан кескин фарқ қилади. Аёл кишига берилган жисмоний имкониятлар, гўзал хусн хушбичим қомат, нозик табиат мафтункор товуш кабилар ортида икки мантиқий маъно ётади. Бири унинг зиммасига топширилган вазифага боғлиқ бўлса, иккинчиси унинг эркаклар учун имтихон воситаси яратилганига боғлиқдир. Батафсилроқ айтадиган бўлсак аёл киши ўзининг зиммасига юклатилган вазифадан қатъи назар унинг зиммасига юкланган вазифадан ташқари ўзи эркак киши учун синовдир Аллоҳ таоло марҳамат қилади “Одамларга аёллар, фазандлар уюм-уюм олтин-кумушлар саман отлар чорва моллар ва экинларга нисбатан меҳр қўйиш зийнатли қилиб қўйилди. Булар (аслида) дунё ҳаётининг (ўткинчи) матоҳидир. Аллоҳнинг ҳузурида эса (бундан-да) чиройли жой (жаннат) бордир” (Оли Имрон сураси, 14- оят)

Энди аёл кишиинг зиммасига юкланган асосий вазифасига келадиган бўлсак, бургутдан булбул нолиши талаб қилинмагани каби ундан эркакларга хос вазифаларни талаб этиш мантиққа зиддир. Аксинча, унинг зиммасига юкланган вазифа эркак кишига юкланган вазифанинг мантиқий давоми ҳисобланади. Яъни эркак кишига оиланинг, балки жамиятнинг ташқи ишлари дунёни обод этиш фаровон ҳаёт барпо қилиш оила ва бола-чақасига нафақа излаш кабиларнинг масъулияти берилган бўса аёл кишининг зиммасида кўча-кўйда жамиятнинг фаровонлиги йўлида оиласига нафақа излаш талабида хориб-чарчаб келган эрининг кўнглини олиш эрининг хонадонини ҳар жихатдан обод этиш, унинг омонатларини сақлаб, фарзандларига чиройли одоб ва таълим-тарбия бериш каби масулиятлари бор.

Имом Бухорий Абу Хурайра(ра) дан риоят қилган ҳадисда: ”Киши ўз аёлини тўшакка чорлаган пайтда аёли боришдан ибо қилса (яъни узрсиз юз ўгирса), натижада эр унга ғазаб қилган ҳолда тунни ўтказса, у аёлни фаришталар тонг откунга қадар лаънатлайдилар”, дейилади. Абдуллоҳ ибн Умар (ра)дан ривоят қилинган ҳадисда эса: “Аёл киши ҳам ўз эрининг ўйида чўпон (каби)дир ва у ўз қўл остидагилардан сўралгайдир” деганлар (Бухоий ривояти).

Аёл кишининг асосий вазифаси биринчи ўринда Эрининг розилигини олмоқлиги. Унга чиройли итоат этмоқлиги, фарзандларининг тарбиясига салмоқли ҳисса кўшмоқлиги бир сўз билан айтганда, эрига, уйига, фарзандларига тааллуқли ишларда сидқи дилдан хизмат қилмоғи лозимдир. Юртига соғлом фарзандларни дунёга келтириш у учун улкан вазифадир. Аёл бор экан дунё гўзал бўлаверади.

 

Исроилхон ҚИРҒИЗБАЕВ

Уйчи тумани бош имоми ва

“Худайберди эшон” масжиди имом-хатиби