Оила – мўътабар ....

   Никоҳ, Исломда энг муқаддас тушунчалардан бири бўлиб, унда бутунлай бошқа-бошқа  хонодонда катта бўлиб, вояга етган икки ёш бир оила  бўлиб  яшай бошлайди.

    Никоҳдан олдин совчилик қилиш ҳам – суннатдир.  Совчиликдан мақсад – қизнинг хохишини, шунингдек ота-онасининг фикрини, никоҳга розилигини ёки норозилигини билишдир.  Пайғанбаримиз (с.а.в) шундай марҳамад қилганлар.

    “Бевани у билан маслахатлашмасдан никоҳ қилинмайди. Қизнинг розилигини олинмасдан никоҳ қилинмайди”.

   Миллий қадриятларимизга кўра Ота-оналарнинг ёш келин-куёвларга оилавий турмуш хақида панд-насиҳат қилишлари, ўз ҳаётий тажрибаларини сўзлашлари одат тусига кирган. Бу борада яна бир муҳим жиҳат – Талоқ масаласида бугунги кунда ёшлариммиз енгил қарамоқдалар. Шуни-тушунмай, арзимаган оилавий можоро сабабли ўз жуфти ҳалолиган нисбатан “талоқ” лабзини ишлатиб қўймоқдалар.

   “Талоқ” охирги чора сифатида жорий қилинган бўлиб  Аллоҳ таолога хуш келмаслиги ҳадисларда ворид бўлган. Айримлар  эса хотинини “талоқ қилиши билан” уни уйига жўнатиб юборади. Шариатга  кўра талоқ қилинган аёл эрининг уйдан чиқиб кетиб бошқа уйда яшаши мумкин эмас. Ҳар қандай иддадаги хотин иддасини эрнинг уйида ўтказиши мумкин. Ҳаётда баъзи аёллар ҳаддиларида турмай эрларига қарши бош кўтариб итоатсизлик қиладилар. Аллоҳ таало (Нисо сурасининг 34-оятида) шундай деган.

  “Хотинларнинг итоатсизлигидан қўрқмангиз аввало уларга насихат қилсангиз, сўнгра (бу таъсир қилмаса) уларнинг ўринларида (алоқасиз) тарк этингиз, сўнгра (бу ҳам кор қилмаса) уларни мажруҳ бўлмагидек даражада урингиз. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши (бошқача) йўл ахтарманг. Албатта Аллоҳ олий ва улуғ зотдир”.

А.Фозилов ,

Чортоқ туман бош имоми

ва “Абу Бакр Сиддиқ”

масжиди имом-хатиби