ОИЛА МУҚАДДАС ДАРГОҲ...

   Оила мустахкам бўлса жамият хам осоишта бўлади. Агар бунинг акси бўлса нафақат оилада бутун жамиятнинг хам тинчлиги йўқолади. Эскилар бежизга айтишмаган “Қўшнинг тинч-сен тинч”. Чунки бахтли оилалар туфайли баҳтиёр жамият шаклланади ва меҳрли бўлган ота-оналарнинг фарзандлари ҳам бир-бирига меҳрибон бўлади. Бу хусусида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хадисларида шундай деганлар: “Ал-Муғира бин Шоъба розияллоҳу анҳу айтадилар: Мен бир аёлга совчи қўйдим, шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мендан уни кўрдингми деб сўрадилар, мен йўқ дедим, шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни кўргин, кўриб-билиб турмуш қуришлик ўртангизда улфат ва муҳаббат пайдо бўлишига сабаб бўлади” дедилар. (Имом Термизий ривояти).
     Оиланинг тинч фарзандларининг бахтли бўлишида эр-хотиннинг хар иккиси ҳам оиладаги ўз бурчларини астойдил адо этишига интилиши даркор. Бугунлик кунда бу оила нима эканлигини хали тушуниб етмаган ёш фарзандларимизни мустаҳкам, гўзал оилани тушунтириб етиш ота-онанинг гўзал бурчидан хисобланади. шунингдек қалбимиз райҳонаси бўлган қизларимиз оилада аёлнинг нима эканлиги, қайнота-қайнонанинг хурмати ва уларга гўзал хулқли муносабатда бўлиши талаб қилинади.

     Хатто Аллоҳ таоло оила хусусида “Аёллар” деб номланган “Нисо” сурасини нозил қилган. Ушбу сурани 35-оятида “Агар улар эр-хотиннинг оилалари бузулиб кетишларидан қўрқсангиз, эрнинг оиласидан бир хакам ва хотин оиласидан бир хакам юборингиз, агар эр-хотин ислохни хохласалар Оллох ўрталарини мувофиқлаштиргай. Албатта Аллоҳ билимдон ва хабардор зотдир”

     Демак азизлар гўзал ва тинч замонда Аллохнинг буюк неъмати бўлган муқаддас никохни ва оилани асраб-авайлаш гўзал бурчимиз эканлигини фарзандларимизга ўргатмоғимиз даркор.

Зуҳриддин Турдиматов,
“Нурмухаммад бува” жоме
масжиди имом хатиби