ОИЛА МУКАДДАСДИР!

Оила – бу хар кандай жамият негизидир. Оила – бу мукаддас бўлиб, келажак авлод учун замин яратувчи маскандир. Оила қуриш-ҳар бир вояга етган йигит ва кизлар учун ихтиёрийдир. Йигит ва қиз турмуш қуришга аввало оилага ўз бурчларини англамоклари шарт. Оилада эр ва хотин бир-бирларини ҳурмат килишлари зарур. Шундагина оила барқарор бўлади.

Оилада инсон тарбияланади ва вояга етади. Оилада яхши тарбия топган бола келажакда эл-юрт равнақи учун курашувчи комил инсон бўлиб етишади.

Оила иқлими ўзаро ҳурмат, ахлок-одоб, инсоний муносабатлар асосида қурилса бу оила келажаги порлоқдир. Оилада ота-онанинг роли жуда каттадир. "Қуш уясида кўрганини қилади" деган мақолга доимо амал килиш керак. Оиланинг соғлом асоси турмуш қураётган йигит ва кизнинг бир-бирига муносиб бўлиши ката аҳамиятга эгадир. Бўлажак ота - онанинг соғлиги, халол— насаби, дунё караши, ахлокий тушунчаларининг ўзаро бойлиги уларнинг турмуш қуришга хар томонлама тайёрлиги, оиланинг мустаҳкамлиги тинч - фаровон хаёти фарзанд тарбиясигамуҳим аҳамият касб этади.

Оила кодекслари - мамлакатимизда чуқур тахсил этилган моделларга эгалиги билан ажралиб туради. Колаверса, биз мансуб бўлган шарқ халкларида оила шаъни ва обрўсини сақлаш, уни хар кандай тажовузлардан химоя қила олиш оиланинг хар бир аъзоси учун хам фарз хам қарз хисобланади. Оила мукаддас даргох қуруқ гaп бўлмаслиги керак, балки у учун заминида мана шу муқаддасликни таъминлаш оила шанига доғ тушурмаслик шарт. Сир эмас хозир шундай фаровон юртни ташлаб оилани ташлаб енгил турмуш бойлик орзу қилиб, ўзга юртларга кетаётган эркак аёллар учраб турибди. Ҳадисларда айтилганидек Ўз юртини ташлаган албатта хор бўлади. Хар ерни қилмагин орзу, хар ерда бордир тошу-торазу. Азиз юртдошлар оилани мукаддас билиб ҳалол топиб, эл-юрт равнақи келажаги учун яшайлик.

Абдуллоҳ КАРИМОВ

Тўрақўрғон тумани “Бордимкўл”

жоме масжиди имом-хатиби