ОНАНИНГ ФАЗЛИ

Ривоят қилишларича Каъбани онасини елкасига ўтқазиб тавоф қилаётган йигит Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Ё Росулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам онамнинг ҳаққини адо этдимми?!” деб сўради. – “Аллоҳга қасамки, йўқ!” – дедилар. – Адо  этолмадинг! Сени дунёга келтираётганда тортаётган тўлғоқ азобларидан биттасини ҳаққини ҳам беролганинг йўқ. Лекин бу ишинг яхшидир. Аллоҳ Таоло сенга савоб беради. (Баззор ривояти).

Мазкур ҳадис фарзанднинг бўйнида онасининг жуда кўп ҳаққи бор эканини маълум қилмоқда. Машҳур  мутасаввиф олим Жалолиддин Румий: “Агар то қиёмат кунигача умр бериб унда фақат ота ва онаси учун хизмат қилиш белгилаб қўйилса ҳам, фарзанд уларнинг ҳаққини адо эта олмайди” деганлар.

Оналаримизга хизмат қилиш нафақат ҳаққини адо қилиш балки, Аллоҳ хизмат сабабидан бизларга дунёю охиратда мислсиз икром кўрсатади. Дунёдагиси Аллоҳ ота-онасига яхшилик қилган фарзандни умрини узун, ризқини кенг, қиладиган касбу корига баракот бериб қўяди. Қолаверса, фарзандларидан ўша хизматларини бир неча баробар қилиб қайтаради.

 

        Муҳаммадюнус Ахатханов,
Чортоқ туман “Алихон” жоме
масжиди имом хатиби