СЕНИ СОҒИНИБ ҚОЛАМИЗ, РАМАЗОН!

Бу йилги муборак рамазон ойи ўзгача шукуҳ билан ўтди. Халқимиз бағрикенг, саховатпеша ва эзгу ниятлидир. Айниқса, бу ажойиб  хислатлар муборак ойда янада жўшиб кетди. Жумладан, меҳр-мурувватга муҳтож бўлган, боқувчисини йўқотганлар, кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олинди. Уларга саҳоват ва хурсандчилик улашилди. Тумандаги барча масжидларда таровеҳ намозлари, ҳатм қуръон маросимлари малакали имомларимиз ва мужаввид қориларимиз томонидан амалга оширилди. Айниқса, Ҳайит кунлари ҳалқимиз бир-бирларига хурсандчиликлар улашдилар, улуғ айём кунлари билан табрикладилар. Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги янада зиёда бўлишини Яратгандан сўраб, дуолар қилишди. Бу йилги моҳи рамазон ўта файзли, баракотли бўлиб ниҳоясига етди.

Шундай файзли онларда туманимизда ҳам таҳсинга лойиқ ишлар давом эттирилди. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, чиройли биноларнинг қад ростлаши туман кўркига кўкр қўшмоқда. Биз буларни кўриб, муҳтарам Президентимизга чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Илоҳим, юртимиз равнақига асло кўз тегмасин.

Бизлар сени соғиниб қоламиз, эй, Рамазон!

Муҳибулло Худойбердиев,

Тўрақўрғон туман бош имом хатиби