"ЁШЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАР ТАЪСИРИДАН САҚЛАЙЛИК!"

Йигирма биринчи асрда мафкуравий курашларнинг ақлбовар қилмайдиган турлари пайдо бўлмоқда. Хусусан, ҳеч бир халқни миллий, маънавий ананаларига асосланмаган-фақат инсоний ахлоққа терс ҳаёт тарзига чақирувчи “оммавий маданият”нинг ташвишли томонлари жуда кўп. Айрим ғоявий тузоқлар кўринишидан аср янгилиги ёки “маданият”ига ўхшасада улар кишиларга, айниқса, ёшларга мойдек ёқиши билан янада хатарлидир. Гарчи, “оммавий маданият” бирор бир миллатнинг маънавиятига асосланмаганлиги, балки ҳар бир миллатнинг маданият ва маънавиятига таҳдид бўлганлиги учун ҳам айни маданиятсизликдир. Бугунги кунда унинг таъсири кучайиб, ҳеч бир халқнинг миллий ва маънавий анъанаси, одатларига тўғри келмайдиган турли “урф-одатлар”  кўпаймоқда. Ачинарлиси, айрим ёшлар унинг таъсирига тушиб қолишмоқда.

Бундай ёт ғоялар эса миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга асло тўғри келмайди. Турли найранг ва хатолардан огоҳ, сергак ва ҳушёр бўлишимиз лозим. Сўнгги пайтларда маънавиятимизга зид бўлган турли ғаразли кучлар “оммавий маданият” ниқоби остида ёшларимиз онгига таъсир ўтказишга ҳаракат қилмофда.

Бундай ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган айрим ёшлар енгил ҳаётга ўрганиб қолишлари, бу эса уларда бузғунчилик, зўравонлик кайфиятини уйғотиши мумкин.

Тезкор замонда интернетдан тўғри фойдаланиш даркор. Ёшларни бузғунчи ғоялар билан суғорилган фильлардан асрашни замоннинг ўзи тақозо қилмоқда. Фарзандга ёшликдан ҳунар ўргатиш эса келажакка кўйилган тамал тоши бўлиши муқаррар. Кишининг қўлида ҳунари бўлса, у асло хор бўлмайди. Бунинг учун эса аввало, ота-оналар, ўқув даргоҳлари, маҳалла-кўй масъул эканлигини асло унутмаслигимиз керак.

Ҳадиси шарифда: “Ёшликни ғанимат билинг, қарилик келишидан олдин”, дейилган. Шундай экан, умрни, ёшликни беҳуда ўтказмаслик зарур. Ҳар бир ота-она ўз фарзандини бахтли бўлишини истайди. Шундай экан, келажакни бугундан белгилаш лозим. Ҳозир дунёда руй бераётган воқеа-ҳодисалардан ўз вақтида хабардор бўлишимиз керак. Шундагина лоқайд ва бефарқ бўлмаймиз. Ҳушёрлигимиз янада ошади. Ёшларимизни юрт байроғини баланд кўтарадиган, фидойи, юртпарвар ва элпарвар инсонлар қилиб тарбияласак, юртимиз келажаги янада буюк бўлиши муқаррар.

Ёшларимиз дўст билан душманни ажрата билиши лозим. Турли фитна, ёвузликка қарши кураш эса доимий шиоримиз бўлсин. Чунки, ҳар бир ёмон иллат ортида разил мақсад бўлиши мумкин. Бу ҳақда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота болага гўзал одобдан яхшироқ, нарса беролмайди”, деганлар.

Одоб, ахлоқ, ҳаё ва ибо халқимизга хос фазилатлардандир. Бугун дунёнинг айрим минтақаларида илдиз отган “оммавий маданият”га қарши ана шундай ғояларимиз ва ўз сўзимиз билан курашмоғимиз даркор.

 

Ҳошимхон ҚОРАБОЕВ,

Косонсой тумани “Исломобод”

жомемасжиди имом-хатиби