КАСБГА ЭЪТИБОР

КАСБГА ЭЪТИБОР

    Ислом дини ҳалол меҳнат қилиш, касб-кор  қилишни улуғлайди ва унга ажр савоблар  ваъда қилди. Қуръони каримнинг бир неча ўринларида ҳалол касб қилиш ибодат қилиш билан зикр қилинган. Жумладан, намоз ибодатини адо қилгандан сўнг тарқалиб, Аллоҳ таолонинг фазли – ҳалол ризқ излаш хақида Қуръони каримда шундай дейилади. “Бас, қачонки, намоз адо қилингач  ерда тарқалиб, Алоҳнинг фазли (ризқи)дан истайверигиз! Аллоҳнинг кўп ёд этингиз, Шояд(шунда) нажот топсангиз”.

   Ҳадиси шарифларда:  “Энг яхши касб инсон ўз қўли ва савдо йўли  билан  қиладиган касб экани” - айтилади. Деҳқончилик, чорвачилик, боғдорчилик, ҳунармандлик саноат ва уларнинг харидорга етказиш шулар жумласидандир. Соғлом меҳнатга лаёқатли кишининг ўзи ва аҳли аёли учун касб кор қилиб мол топиши – асоси фарзлардан кейинги фарздир. Мусулмон киши зиммасидаги оила  аҳлини таъминотсиз қолдириб, касбкор қилишни ташлаши ёки тиланчилик йўлига ўтиши мумкин эмас, балки халол меҳнат қилиш керак.

   Баъзилар:  “Биз Аллоҳга таваккал қиламиз” деб, ўзларини четга тортадилар ва ўзгаларга юк бўладилар. Аслида таваккал қилиш Пайғамбарларнинг ҳаёти, касб қилиш эса уларнинг- суннатларидир. Ўтган Пайғамбарлар, саҳобалар ва азиз авлиёларни ҳам касб-корлари бўлгани маълум ва машҳурдир. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу айтардилар: “Мени бир кишининг кўриниши лол қолдиради.Шундау ҳақида сўрасам, унинг касби йўқлигининг айтишади ва у менинг назаримдан қолади”.

  Бир тоифа одамлар касб-кор қилишда нуқсонга йўл қўядилар ва ҳалолми, ҳаромми ажратиб ўтирмайдилар, ҳаромнинг гуноҳини елкаларига олишлари билан бирга касбларининг баракаси кетади. Энг  ёмони ҳаромдан ўсган гўшт кишининг дўзахга етаклайди.

  Баъзилар ҳалол касб қиладилар, лекин дунё уларни Аллоҳ талонинг хаққини адо қилишдан тўсади ва охиратларини бой беради. Бу хақда Қуръони каримда шундай дейилади.“Кимки охират экинини (савоб) истар экан, Биз унга экини (хосили)ни зиёда қилурмиз. Кимки дунё илмини истар экан, Биз унга ўшандан берурмиз ва унинг учун охиратда насиба (савоб) бўлмас”.

    Охирги тоифа одамлар касб-кор қилишга шариатга мос йўлини танлайдилар. Касблари орқали ўз хаққиларига эга бўлиб зиммаларидаги бурчларини адо этадилар. Мана шу шариатимиз биздан талаб қилган касб қилиш йўлидир.

 

Абдуғофир ФОЗИЛОВ

Чортоқ тумани бош имом-хатиби