КЎЧАТ ЭКИНГ, БОҒ ЯРАТИНГ!

Аллоҳ таоло бизларга неъмат қилиб берган меваларни суюб истеъмол қиламиз, уларни етиштирганларга барака тилаб, дуолар қиламиз. Аммо шуни унутмаслик керакки, агар Аллоҳ осмондан қор-ёмғир ёғдирмаса, ерларни унумдор қилиб қўймаса, одамларга деҳқончиликнинг сир-асрорларини ўргатмаса, инсонлар бугунгидек тўкин, фаровон ва файзли турмуш кечирмаган бўлишарди. Буни Аллоҳ таоло ўз оятларида ҳам зикр этган.

         Бу борада пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)дан ҳам жуда кўп ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. Жумладан, Расулуллоҳ алайҳис-салом: «Қайсидир мусулмон бирорта кўчат ёки экин экса, ундан қуш, одам ёки бирор жонзот есе, эккан кишига садақа савоби ёзилади», деганлар (Имом Бухорий ривояти)

         Ривоят қилинишича, бир киши улуғ саҳобий Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг олдиларидан ўтиб кетаётса, у зот ёнғоқ кўчати экаётган эканлар. Ўша одам Абу Дардога қараб:

-Кексайган  бўлсангиз ҳам кўчат экасизми, ахир бу фалон йилдан сўнг ҳосилга киради-ку. – деди. Абу Дардо розияллоҳу анҳу эса унга жавобан:

-Менга савоби етса бўлди, мевасини бошқалар истеъмол қилаверсин, — деган эканлар.

Сайёрамизда яшаётган миллионлаб инсонлар тўлақонли ҳаёт кечиришлари учун ҳар куни турли озуқа, гўшт-сут маҳсулотлари, мева-чева, дон-дунларга эҳтиёжлари туғилади. Буларнинг ҳаммасини эса зироат-деҳқончилик, боғбонлик билан шуғулланувчи  касб соҳиблари етказиб беришади. Уларнинг одамлар дастурхонини тўкин, ҳаётларини файзли қилишдаги хизматларини таърифлашга сўз ожиз. Деҳқончилик, зироат улуғ ва фазилатли касбландардир. Юртимизнинг жуда кўп жойларида, айниқса, қишлоқларимизда яшовчи деҳқонларимиз, соҳибкор боғбонларимиз, эл дастурхонини тўкин-сочин қилишга улкан ҳисса қўшаётган бошқа касбдагилар халқимизнинг фаровон ҳаёти, обод турмуши учун зарур бўлган барча неъматларни етказиб беришяпти. Уларнинг бозорларимизни тўкин-сочин, ҳаётимизни янада файзли қилишдаги хизматлари ниҳоятда беқиёс ва ўта муҳимдир.

Деҳқончилик, боғбончилик, ҳаёт таянчи, тириклигимизнинг устунидир. Шунинг учун ҳам аждодларимиз ушбу касб соҳибларини ҳамиша улуғлаб, ардоқлаб, эҳтиром кўрсатиб келишган, ўзлари ҳам бу йўлда яхши ишларни қилиб кетишган. Масалан, соҳибқирон Амир Темур Самарқанд атрофида Боғишамол, Боғимайдон, Боғибаланд каби бир неча боғларни барпо қилиб, авлодларга намуна бўлганлар. Ғазал мулкининг султони Алишер Навоий эса деҳқонларимиз меҳнатига юксак баҳо бериб, уларни «ризқ йўлини очувчилар» деб таъриф қилганлар. Чиндан ҳам деҳқонлар, халқимиз учун ризқ йўлини очувчи шарафли касб эгаларидир.

Аллоҳ таоло деҳқончилик орқали етиштириладиган ҳосил ва меваларни инсонларга ризқ қилиб берган экан, кишининг ўз ризқига бефарқ муносабатда бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун етиштириладиган ҳосилимизни турли бало-офатлардан асраш, буйўлда динимиз кўрсатмаларига риоя қилиш ҳам мўмин-мусулмонларнинг вазифаларидандир. Шунинг учун ҳам ҳар биримиз дунё ободлиги охират ободлиги билан узвий боғлиқлигини яхши англаб, жаннатмакон юртимизнинг ҳар бир гўшасини обод ва фаровон қилиш йўлида астойдил меҳнат қилишимиз, айниқса, халқимиз турмушини янада файзли, кўркам ва тўкин бўлишига ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.

Шу кунларда дала вабоғларимиздақизғинмеҳнатавжида. Юртдошларимизхалқфаровонлиги, турмушободлигийўлидакечани кеча, кундузникундуздемай, баракалимеҳнатқилишмоқда, буйилгиҳосилларнингмўлвабаракалибўлишинитилаб, дуоихайрларқилишяпти. Уларнингҳалолмеҳнатлари, касб-корларисамарасизқолмагай, иншаАллоҳ.

Зеро, Расулуллоҳ (с.а.в.): «Бир киши биронтадарахтни экса, Аллоҳтаолоунгаэкилгандарахтберганҳосилэвазигаунингномаиаъмолигаажрусавобларёзади», деганлар.

Илоҳим, Аллоҳтаолоризқйўлиниочувчидеҳқонларимиз, боғбонларимиз, барчақишлоқхўжаликходимларигабуйилгиҳосилларимўл-кўлбўлиши, юртимизгабаракотиёғилиши, етиштирилганҳосилларининест-нобудвауволқилмай, йиғиб-териболишларининасибэтсин!

 

Абдулбосит МАМАДАЛИЕВ,

Наманган шаҳар“Абдуллоҳ ибн Масъуд”

жомемасжидимом-хатиби