Маънавий баркамол авлод тарбияси

 Юртимизда истиклолнинг илк кунлариданок маънавият- маърифатга, таълим-тарбияга давлат сиёсати даражасида эътибор каратилди. Уларга мустакилликни мустахкамлашнинг бир воситаси сифатида каралди. Яъни, тўғрилик, ҳалоллик, поклик, ватанпарварлик, инсонпарварлик, халкпарварлик, эзгулик барчаси юксак комилликнинг мазмун-моҳиятини ташкил килади.

Маънавий баркамол инсон ва комил инсон тушунчалари бир-бири билан ҳамоҳангдир. Бундай инсонлардан элига, юртига, халқига фақат манфаат келади. Демак комиллик, илмни ва ахлок-одобни ўзида мужассам этади. Бизнинг ислом динимиз кўрсатмаларида ҳам илмли кишилар билан илмсиз кишилар тенг эмасликлари баён қилинган, ҳамда ота-онадан қоладиган меросларнинг энг афзали ахлоқ-одоб эканлиги таъкидлаб ўтилган. Демак барча ижобий хислатлар умуминсоний қадриятларни ўзида мужассам этади.

Юртимиз келажаги маънавий баркамол ёшлар қўлида эканлиги тўғрисида юртбошимиз таъкидлаб “Келажагимиз баркамол ёшлар қўлида” деганлар. Кўриниб турибдики, булар баркамол инсон фазилатлари ҳақидаги аниқ ва тўлиқ таърифдир.

Маънавий баркамол инсон шон-шухрат, мансаб, моддий бойлик кетидан қувмайди, моддий кийинчиликларга дуч келганда қадди букилмайди, ҳатто уюштирилган тухмату-фитналар унинг рухини тушира олмайди. Демак ҳар қандай қисмат баркамол инсон маънавиятини буза олмайди аксинча мустаҳкамлайди, чиниқтиради, собитқадам қилади.     

Маънавий баркамолликнинг асосий қирралари қуйидаги фазилатларда намоён бўлади: ота-она, қариндошлари, қўни-қўшнилари, маҳалла-куйи ва бутун мамлакат халқи фаровонлиги йўлида қайғуриш; ўзга инсонлар унга керак бўлгани сингари у хам уларга фойдали бўлишга интилиш; одоб-ахлоқи, феъл-атвори ёқимли, хушхулқ бўлиш; бошқаларга ёрдам беришни инсоний бурч деб ҳисоблаш; аждодлар илмий-амалий меъросларига ҳурмат қилиш ва уларни ўрганишга жидду-жаҳд қилиш; миллий, диний, маънавий қадриятларни эъзозлаш ва уларга содиқ қолиш; ватанпарварлик, халқпарварлик, инсонпарварлик ту         йғуларида собитқадам бўлиш; ўзаро муомала-муносабатда ўрнак бўлиш, бировнинг оғирини енгил қилишга одатланиш; умумхалк мақуллаган ва хукумат томонидан қабул қилинган қонунни ҳурмат қилиш; ватан химояси яъни ватанпарварлик туйғулари билан яшаш; диёнат ва адолат, меҳр-шафқат ва эзгулик ҳимоясида собит туриш; ваъдага вафоли бўлиш ва омонатга хиёнат қилмасликдир.

Маънавий баркамоллик муайян қирра ва мезонларга ҳам эга. Булар мустақиллик тафаккури истиқлолининг туб моҳиятини англаб етиш, қадрлаш, унинг кандай қўлга киритилганию нимлар эвазига инъом этилгани тўғрисида фикр юритиш, мушоҳада килиш, ибрат олиш, бошқаларга, айниқса ёш авлодга тушунтиришдир.

Эътибор қилинса истиқлолнинг ўтган даври мобайнида масжиду мадрасалар бунёд этилди, борлари таъмирланди, обидалар қайта дунё юзини кўрди. Бу хайрли ишларни тафаккур қилиш ҳар бир инсоннинг бурчи бўлиши керак. Шундагина дин ҳам, маънавият ҳам инсонларни комилликка элтувчи воситага айланади.                                    

Муродхон ЮСУПОВ

Чортоқ туманидаги “Болтабой ўғли Мулла Умархон”

жоме масжиди имом-хатиби