МАЪНАВИЙ ИСРОФ – УЛКАН БАЛО

Маълумки исроф деганда купчилик табиий-моддий неъматларни, жумладан хом ашё, сув заҳираларини, озиқ-овқат махсулотларини ишлатишда меъёрдан ошишни тушунишади. Исроф инсон ҳаётининг деярли барча йуналишларида дуч келиши мумкин. Исроф ҳам маънавий, ҳам моддий жабҳаларга таъаллуқлидир. Энг хавфлиси маънавий исрофдир. Зеро, моддий исрофлар асосини маънавий исроф, яъни бузуқ эътикод, ёҳуд илмсизлик-жоҳиллик ташкил этади.

Ҳозирги вақтда инсоният тинчлигини бузаётган турли адашган оқимларда тентираб юрганларнинг исрофчилиги боис дунё ҳаёти саробга, охират ҳаёти азобга айланиши аниқ. Бу ҳолат аввало илоҳий кўрсатма буйруқ ва таъқиқларни назар писанд қилмасликда намоён бўлади.

Аллоҳ таъоло Қуръони каримда “Исроф қилманглар” деб буюрган. Исроф қилиш гўё ҳаддан ошишдир. Ҳаддан ошиш Қуръони каримда айнан исроф маъносида келган. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: “Ҳаддан ошган ва Парвардигорининг оятларига имон келтирмаганларни мана шундай жазолагаймиз. Охират азоби эса, шубҳасиз, (бундан-да) қаттиқроқ ва боқийроқдир” (Тоҳо, 127) Кўриниб турибдики, бундай исрофчилар ҳар икки дунёда ҳам зарарга учрашлари муқаррар.

Демак исрофгар бўлмаслик учун ҳар бир инсоннинг нияти бутун ҳаёти, фаолияти илоҳий таълимот талабига мос бўлиши, шу асосда умри, вақти, дақиқалари фақат яхши амаллар қилишга сарф бўлиши лозим.   

 

Муроджон ЮСУПОВ,
Чортоқ тумани “Болтабой ўғли мулла Умархон” жоме масжиди имоми-хатиби