"Сирдарёликларга кўмак" акциясида "Ҳидоя" билим юрти 6,6 млн. сўм маблағ ўтказди

“Сирдарёликларга кўмак” акциясида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасалари ҳам фаол иштирок этмоқда. Ҳусусан "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти жамоаси томонидан тўпланган ҳомийлик маблағлари махсус ҳисоб рақамга ўтказилди. Юборилган мазкур ёрдамларнинг умумий миқдори 6 614 267 сўмни ташкил этди.

Рамазон ойида машаққатда қолган юртдошларимизга ўз ёрдам қўлларини чўзаётган азизларимизга самимий миннатдорлигимизни билдирамиз. Қуръони каримда мўмин-мусулмонларнинг ўзаро ёрдамлашишига катта аҳамият берилган: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг” (Моида, 2). Ҳадиси шарифда эса: “Мўмин киши мўмин биродарини ёрдамсиз қолдирмайди”, дейилган (Имом Бухорий ривояти) Аллоҳ таоло қилаётган эҳсонларни ўз даргоҳида қабул қилсин, ажру савобларини зиёдаси билан ато этсин!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати