СОҒЛОМ ЭЪТИҚОД ИНСОН ҲАЁТИ

Ислом дини бизларни ўз ақлимиз, соғлигимиз, молу-дунёмиз, обрў ва шарафимизни сақлаб боришга буюради. Бу билан у одамларни икки дунё саодатига муваффақ этишга ҳаракат қилади. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло буюрганидек ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам васият қилганларидек дўстлашган ислом уммати бўлишимиз керак. Динимизни макам тутиб бўлинмаган холда Расулуллоҳнинг суннатларига амал қилиб яшашимиз лозим.

Алло таоло буюрганидек, пайғамбаримизнинг келтирган барча кўрсатмаларга итоат қилиб, қайтарган нарсаларидан қайтишимиз вожиб бўлади. Биз мусулмонлар диний, ахлоқий-ижтимоий, муаммоларимизни ҳам Қуръони карим ва суннати Расулуллоҳ таълимотларига суянган ҳолда ҳал этиб боришимиз зарур. Шундагина Яратган ҳам бизлардан рози бўлади.

Инсон ва мусулмон бўлиб яратилганига ҳамма шукр киладими? бошқача қилиб айтганда, инсон ўзини англаса, ўзини билса, Яратган Холиқини танийди, эьтироф этади. Имонли, ақлли инсон" Мени қандай Зот яратди? Бу дунёда нима қилишим керак, вазифам нима? Менга қандай масъулият юклатилган? каби саволларга жўяли жавоб ахтаради. Аллоҳ таолони ўз ҳаққи ила тўғри таниш, ўзининг дунё ва охиратдаги ахволини, бандалик вазифасини тўғри белгилаш учун эътиқодий билимларга мухтож бўлади, уни яхши ўрганмаса, Аллоҳ асрасин, куфрга ҳам кетиши мумкин.

Ислом динини халқимизга тўгри етказишда изланиш олиб бораётган устозлар ва толиби илмларга Аллоҳдан илмларини зиёда қилишини сўрайман. Ва барчамизни эьтиқодда "Ахли Сунна Вал Жамоа"да собит қолишимизни ёлгиз ўзидан сурайман, ва халқимизни хусусан юртимизни турли хил оқимлардан, улардан бўладиган фитналардан омонда сақласин. Барчаларимизни икки дунё саодатига эриштирсин!

 

 

Саминжон ПОРМОНОВ,

Мингбулоқ тумани “Шохи Жалил” жоме масжиди имом-ноиби