ТИНЧЛИК – НЕЪМАТЛАРНИНГ ЭНГ УЛУҒИДИР

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Агар мен берган неъматларни санайман десангиз, санаб саноғига ета олмайсиз”.

Албатта неъматлар кўп, неъматлар ичида энг қадрлиси бу тинчликдир. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Дунёда икки неъмат бор, одамлар уни қадрига етмайди. Бу тинчлик ва ҳотиржамлик неъмати”.

Дарҳақиқат, тинчлик инсониятни жам қилувчи, аҳилликка чорловчи буюк неъматдир. Ҳозирги кунимизнинг тинчлиги бу ривожланиш ва юксалиш гаровидир. Тинчлик бор жойда ривожланиш, рақобат бор. Эл юрт тинчлиги унинг кишилари учун ниҳоят даражада қадрлики, уни салмоғини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Неъматнинг қадрини уни йўқотганда билинади. Ён атрофимиздаги мамлакатларга эътибор беринг! Уларда тинчликнинг ўзи йўқ. Бу энг катта мусибат. Бизнинг юртлар жаннатмакон дейишади улуғларимиз. Айни шу кунларга қарайдиган бўлсак, ҳамма нарса бисёр. Еганимиз олдимизда, емаганимиз ортимизда…

Бундай неъматлар шукронасни қилишимиз бизга шарт бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кишининг уйқудан тургандаги аҳволи тинч бўлса, оиласи тинч бўлса, дунёда унга ҳамма яхшиликлар берилибди, деганлар.

 

Орифхон ИМОМОВ,

Тўрақўрғон тумани “Хўжа Калон Абдулмоний” жоме масжиди имом-хатиби