ҲУСНИ ХУЛҚ – КИШИНИ ЮКСАКЛАРГА КЎТАРАДИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Имом Табароний ривоят қилган ҳадисда: “Аллоҳ таоло кимнинг сурат ва сийратини гўзал қилган бўлса, уни дўзах оловида куйдирмайди”, дейилади. Инсоннинг суратини чиройли бўлиши Аллоҳ таолонинг яратган ҳолида бўлади, инсон менда бундай кўринишда кўз бўлсин, юзимнинг ранги оқ бўлсин дея олмайди. Аммо хулқини чиройли қилиш, хунук кўриладиган иллатлардан ҳолий қилиш инсоннинг ўз ихтиёридаги иш ҳисобланади.

         Шунинг учун гўзал хулқ билан хулқланиш гуноҳларни ўчирилишига сабаб бўлади. Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуёш музни эритгани каби гўзал хулқ ҳам гуноҳларни йўқотади” , дедилар”.

         Ҳусни хулқ инсонни дунёда ҳам ҳурмат топишига сабаб бўлади. Жунайд Бағдодий: “Тўрт сифат: ҳалимлик, тавозеъли бўлиш, сахийлик ва хушхулқлик бандани юксакларга кўтаради”, деганлар.

 

Х.АХМЕДОВ,

Чортоқ туманидаги “Султон Саид” жоме

масжиди имом-ноиби