КАСБ-ҲУНАРНИНГ ФАЗИЛАТИ

  Маълумки, Аллоҳ таоло барча жонзотлар қатори инсоннинг хам ризкини тақдири азалда бслгилаб қўйган бўлсада, уни излаб топишни касбу камолот орқали бўлишини самовий китоблар оркали тушунтириб берган.

  Пайғамбарлар хам ўз ризкларини халол пешона терлари билан топганлар. Касб-хунар билан шуғулланганлар. Улар ризқ Аллох тарафидан эканлигини билган холларида хам хунарсиз ўтишмаган. Жумладан, Одам алайхиссалом дехқончилик, Нух алайхиссалом дурадгорлик, Идрис алайхиссалом тикувчилик, Довуд алайхиссалом эса темирчилик касби эгаси бўлганликлари сийратлардан маълум. Бу эса уларнинг Аллоҳ таолонинг касбу камолотга буюрган талабига мувофиқ эканини кўрсатиб турибди.

  Динимизда инсон ўз ризкини халол йўл билан топишга буюрилган бўлиб, Бақара сурасининг 172-оятида куйидагича мархамат килинади: "Эй имон келтирганлар! Аллохгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан (халол касб оркали) еб, унга шукр килингиз»., Бошка бир оятда эса, ўша халол ризқни нопок йўллар билан ейишдан кайтарилади: «Эй иймон келтирганлар! Мол-мулкларингизниўртада нохак (йўллар) билан емангиз!..." (Нисо сураси, 29-оят)

  Дархақиқат, халол ризқ талаб килиш Одам алайҳиссаломдан бошлаб барча инсонларнинг мақсади ва хаётдаги дастури бўлиб келган.

  Мана шу мақсадларни кўзлаб халқимиз фарзандларини илмли, хунарли қилиб вояга етказиши айни миллатимизга хос анъана. Шу сабаб ота-боболаримиз зурриётларини саводини чиқариш, хунарли килиш учун энг яхши усталарга шогирдликка берганлар. Бошқа шахар ва юртларга билим олиш учун юборганлар. Халқимиз хаёт тарзида илму хунар доимо улугланиб келинган. Илмли, хунарли, бўлишга доимо даъват қилинган. Бунда Аллома Мажид Хавофийнинг "Олтин ва кумуши бўлмаган одам камбагал эмас, балки эс-хуши ва касб-хунари бўлмаган киши камбағалдир" деган сўзини келтириш ўринли.

  Шунинг учун хам бизнинг миллатимизда хар бир ота ўз ўғлини, кизини хунар ўрганиш учун устозга энди "эти сизга, суяги бизга" деб топширган. Фарзандининг ўқимишли, яхши касб-корли, қўли гул уста бўлишини доимо дуосида хам, амалиётида хам орзу қилиб келган. Шогирд эса, ўқиб, ўрганиб устознинг оқ фотихаси билан уста сифатида иш бошлаган ва оқ фотихага умрбод содик колган. Бу ёшларимиз хар кандай шароитда олган билимларига хилоф иш қилмайдилар, сифатсиз иш бажаришни ўзларига хеч эп кўрмайдилар деган маъно-мазмунии ифода этган. Ана шу сабабли миллатимиз ер куррасида таълим, фан ва маданият сохасида "тамаддун" деган юксак чўққига эришган. Яхши касб-хунар эгаси бўлиш, инсоннинг энг катта зийнати бўлиб, унинг бутун хаёти давомида юксак мавқеъ, катта-кагга фойда сохиби бўлишга эриштиради. У хунар туфайли фарогатга, камолатга етади, иззат-икром топади.

  Ёшликдек олтин даврни ганимат билиб, илм-фан, касб-хунар эгаллаш хамма нарсадан мухим эканини хар бир ўкувчи ва талаба онгли равишда ўзларига сингдиришлари ва буни тушуниб етишлари лозим. Мукаддас ислом динимиз кўрсатмалари буйича мўмин-мусулмонлар, имон-эътиқодли, ихлос ва ибодатли бўлиши билан бир қаторда дунёвий илмларни талаб қилиши лозимлиги уқтирилиб шундай дейилади: "Илмни Хитойда бўлса ҳам, уни излаб топиб, эгаллангиз. Зеро, илмни талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир"

  Шу мазмунни ўзларининг хаётларига дастурул амал қилиб олган буюк мухаддис Имом Бухорий хазратлари илмга нисбатан куйидаги фикрни айтадилар. «Дунёда илмдан бошка нажот йўқ ва бўлмагай».

  Ўзлари хам шу қоидага риоя қилганликлари сабабидан Набий алайҳиссаломдан кейин дунёда хеч қайси олим етмаган илм ва мартабага эга бўлдилар.

 Яна шуни кайд этиб ўтиш лозимки, ўтган барча Пайғамбарлар, шу жумладан бизнинг Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз умматларига фақат диний таълим бериш учун юборилмаганлар, балки дунёвий ишлар, турмуш тарзи, тирикчилик, тижоратдан тортиб дехқончиликкача, ҳатто уй-рўзғор ишларигача тегишли кўрсатмаларни бериб кетганлар.

 Дарҳақиқат, ҳалол меҳнати билан касб-ҳунар қиладиган киши элорасида қадрли ҳисобланади. Бундай халқ ичида кадр топган кишиларни Аллоҳҳам ҳуш кўради. Буни Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси муборакларида: “Албатта Аллоҳ таоло хунарманд кишини севади”-дегансўзлари билан тасдиклаганлар. Яратганнинг севган бандаси бўлиш миллионлаб Аллоҳни бирлигига эътикод қилган эзгусевар инсонларнинг асрлар давомидаги орзуси эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Зеро, ҳар бир инсон бировга муҳтож бўлмаслиги, ўз ҳалол меҳнати орқали уй эхтиёжларини бартараф қилиши лозим. Бу тўғрисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Кимки тиланчилик қилшидан сакланиш, оиласини боқиш ва қўни-қўшниларига мурувват кўрсатиш мақсадида ҳалол йўл оркали ризи топиш билан машғул бўлса, киёмат кунида у Аллоҳ таолога юзи ёруғ бўлган ҳолида йўлиқади”(Имом Байхақий ривояти) Демак, хар биримиз шунга харакат килишингиз лозим.

 

Муҳибулло ХУДАЙБЕРДИЕВ

Тўрақўрғон тумани бош имоми ва “Исвахон” жоме

масжиди имом-хатиби