ОЯТАЛ-КУРСИЙ ҲАҚИДА

  Оятал-курсий бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.

Оятал-курсий Қуръони каримнинг тўртдан бири.

  Фотиҳа билан Оятал-курсийни ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.

  Ётар маҳали оятал-курсийни ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.

  Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал-курсийни ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ

  Уйидан чиқаётганида Оятал-курсий ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо этади.

  Уловга минганида ҳам Оятал-курсий ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди.

  Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал-курсийни кўп ўқиш керак” деб айтганлар.

  Намоздан кейин Оятал-курсий ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.

Каримжон Мирзаев,
Косонсой тумани "Шайх Зуннуни Мисрий" жоме
масжиди  имом хатиби