БАРКАМОЛ АВЛОДДА МАФКУРАВИЙ ХУРУЖЛАРГА ҚАРШИ ИММУНИТЕТ ХОСИЛ ҚИЛИШ

   Ёшларда ахборотни саралай олиш, яъни ахборот истеъмоли маданиятини юксак даражага кўтариш учун ёш йигит –кизларда соғлом эътикод ва сезгирлик туйғуларини шакллантириш муҳим.

  Маънавий тарбия орқали ёшларда яхши ахлоқ, шижоат, раҳмдиллик ва меҳнатсеварлик сифатлари шаклланади.
    Ислом динида ҳам фарзанднинг маънавий тарбиясига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.Чунки бола нозик бир ниҳол кабидир, қай томонга эгса шу томонга мойил бўлиб ўсади, зеро Пайғамбаримиз алайҳис салом “Ҳар бир фарзанд фитратда дунёга келади”-деганлар.(имом Бухорий).

Ушбу ҳадисдан маълум бўладики бола покиза табиатда туғилгани боис унинг шаклланиши айнан тарбияга боғлиқ бўлади.
  Демак фарзанднинг эътикодини мустаҳкам қилиш энг асосий вазифадир. Буни Қуръони карим оятлари мазмун-моҳиятидан ҳам кўриш мумкин, жумладан: “Эй иймон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилгиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан саклангиз,…”(Тахрим-6.). Мазкур оят шарҳида инсон аҳли аёли ва фарзандларини ҳам доимо эътиборда тутиши, бунда фақат моддий таъминот билан чекланиб қолмасдан уларнинг иймон эътиқоди ҳам мустаҳкам бўлишига ҳаракат қилиши лозим, деб алоҳида таъкидланади.
    Айникса ғоялар кураши авж олган бугунги кунда фарзандлар эътикодига тажовуз солаётган таҳдидлар қаторида динни ниқоб қилиб қадриятларни оёқ ости қилишга уринаётган бузғунчи ҳаракатларнинг фаолияти жиддий ташвиш уйғотмокда. Бундай кучлар фарзандлар онгини забт этиш мақсадида ҳар қандай йўллардан фойдаланишга уринмокда. Лекин айрим ёшлар орасида бузғунчи ғоялар тузоғига илиниб ота –онасини норози қилиб, оиласини ташлаб қуйиб, халокат тузоғига тушиб қолаётган ёшларнинг учраб туриши ачинарлидир.
     Шунинг учун ёшларни тажовузкор ғоялар тузоғига тушиб, қурбон бўлишдан асраш, баркамол авлодда мафкуравий ҳуружларга қарши иммунитет хосил қилиш ва дин ниқобидаги ҳар–ҳил таҳдидлардан ҳимоялаш ҳар бир ота –она, ўқитувчи, мураббийнинг вазифасидир.

Толибжон Шарипов,
Чортоқ тумани “Зайд ибн Ҳорис” жоме
масжиди имом –хатиби