Дилозорликдан сакланайлик.

Аллоҳ субханаҳу таъало ўзнинг Қуръони Каримида Сиз билан биз ер юзида яшовчи барча одам фарзандларини тўғриликда ҳамда иноқликда умургузаронлик килишга буюради. Пайғамбаримиз Муҳаммад(С.А.В) ўзларининг кўплаб хадисларида барча мусулмонларни дунёси ҳам охирати маъмур бўладиган кўрсатмаларни кўрсатиб ўтган. Бир хадисларида "Мусулмон киши шундай бўлиши керакки мусулмонлар унинг тилидан ва кўлидан азият топмаслиги керак" деганлар. Шу ўринда бир китобда келтирилган хикояни айтиб ўтмоқчиман. Кунларнинг бирида бир кишининг фарзанди бетоб бўлиб табибга мурожаат қилишга бориб табибни ўз иш жойида тополмай жахли чикиб бетокат бўлиб турганида ногаҳон табиб келиб колибди. Унга жахл устида қўпол муомала(хақоратомуз сўзлар билан) килди. Табиб унинг кўпол муомаласига эътибор бермасдан тезлик билан беморни дардига шифо излаб дори-дармон килишни бошлади. Озгина вакт ўтиб бемор анча ўзига келиб қолди. Шунда хам беморнинг отаси кўпол муомалани давом эткизар эди. Хаттоинки ўзингни боланг бўлганда бунданда тезрок караган ва ўз жойингда турган бўлар эдинг деб турганда, буларни узоқроғдан кузатиб турган табибни ёрдамчиси беморнинг отасига сал секинрок муомала қилишлигини ва дил озор бўлишликдан наф йўк эканлигини айтганда ундан ҳам жаҳл холатда салбий муомала қилди. Шуида табиб худо хохласа фарзандингиз яхши бўлиб кетади деб ташқарига чикиб кетаётганида ҳам рахмат ўрнига хакорат қилишда давом этарди. Буни эшитиб турган табибнинг ёрдамчиси беморнинг отасига яқинрок келиб миннатдорчилик ўрнига келганингиздан бери табибни хақорат қиласиз. Икки кун бўлди табибнинг фарзанди шу касаллик билан дунёдан ўтганига. Шундай деганда беморнинг отаси анча уялиб колди,

Шунинг учун муомала одобига риоя килиб билиб-билмасдан биродарларимизга, дўсту-яқинларимизга азият беришдан сакланишлик динимиз кўрсатмаси эканлигини эсда тутишимиз лозим бўлади. Бугунги кунимизда мамлакатимизни 60%ни ёшларимиз ташкил этар экан Сиз билан биз ота-оналар фарзандларимизга дилозорликдан сакланишликни кўрсатиб борсак. Дунёмиз ва охиратимиз маъмур бўлади.

Чуст туман,

Балиқчи жоме масжиди имом-хатиби

А. Масалиев