Динбузарлардан эҳтиёт бўлинг !

Тарихдан маълумки, юртимиз ислом маърифат булоқларидан бўлиб келган. Аждодларимизнинг маънавий меъроси бутун ислом оламининг илм чанқоқларини қондириб келган. Мовароуннаҳр диёрини “ислом дарахтининг серхосил шоҳлари” га қиёслаб келинган. Факат истиқлолгина бу беқиёс ҳазинадан яна баҳраманд бўлиш имконини берди. Бирок айрим кишилар бу имкониятдан нотўгри фойдаланиб диний билимга эга бўлмасдан шариат хукмларини ўрганмасдан баъзи масалаларда ихтилофлар келтириб чиқараётгани, айникса ғўр ёшларга экстремистик ғояларни тарғиб қилиш мақсадида ушбу мафкуравий қуролдан кенг фойдаланиб жамиятда тартибсизликларни келтириб чикармоқдалар.

Бу оқим эгалари ўзларининг интернет сайтлари орқали ислом дини таълимотини ўрганишга қизиқаётган шахсларни жалб қилиб уларга оқим ғояларини аста секинлик билан сингдириб, хайрихохлик кайфиятини шакллантириб кейинчалик оқимнинг асосий ғояларини сингдиришга харакат қилмокдалар.

Ижтимоий тармоқлар орқали ҳаётимизда кўпгина қулайликлар яратиш билан бирга, айрим нохуш холатларни ҳам келтириб чикармокда. Хусусан улардаги турли канал ва гурухлар оркали таркатилаётган беҳаёлик, зўравонлик, ақидапарастлик, террористик мазмундаги маълумотлар қўул телефон оркали хонадонимизга кириб келмокда. Фарзандларимиз тарбиясига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бу каби ҳолатлардан барчамиз огоҳ бўлишимиз даркор. Чунки ҳар бир номақбул ҳаракат жавобгарликни келтириб чиқаради. Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод килмаганидек, мазкур мазмундаги материалларни тайёрлаш, сақлаш, таркатиш, уларга эргашиш эса тегишли маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.
Юкорида билдирилган фикр мулохазаларни англаган холда янада хушёр тортишимиз, юртдошларимиз такдирига бефарк бўлмаслигимиз, фарзандларимизни назоратсиз қолдирмаслигимиз, ёт ғоя ва салбий иллатлардан асрашимиз, жамиятимиз баркарорлиги учун ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишимиз зарур.


Муроджон Юсупов ,
Чортоқ тумани “Болтабой ўғли Мулла Умархон" жоме
 масжиди имоми хатиби