ГИЁҲВАНДЛИК УМР ЗАВОЛИ...

Аллох таъоло башариятга сон-саноксиз неъматлар берган. Атрофимизни ўраб турган бутун борликка тафаккур билан назар ташласак, Яратганни чексиз қудрат соҳиби эканлигини янада теранрок англаймиз. Инсон ўзига ибрат кўзи билан боқсин. Яратганимиз инсониятни энг, энг, энг чиройли суратда яратди. Бошқа махлуқотлардан устун қилди. Энг улуг неъматлар баробарида тафаккурни берди. Бошқа сайёралар олдида зарраниям зарраси бўлиб коладиган ер сайёрасида яшаётган ҳазрати инсонни ақлини чегараси бутун борликни қамраб олишлиги Аллох томонидан унга берилган чексиз неъмат эканлигини ифодасидир. Инсонга берилган шундай буюк неъматлари эвазига парвардигор “Менга ибодат қил” деди. Ибодат қилиш деганда фақат намоз ўқишни ёки рўза тутишни назарда тутилмайди. Меҳр кўрсатиш ибодат, қийналганга ёрдам бериш ибодат, инсонга берилган умр, ақл, жуфти ҳалол неъматига ҳиёнат қилмаслик ибодат, яхшиликка чақириш ибодат, ёмонликдан қайтариш ибодат.

Маълумки, ўтган XX мелодий асрнинг иккинчи ярмидан то биз яшаётган хозирги кунимизга қадар бутун Ер юзи буйлаб гиёҳвандлик балоси ҳаётимиз вабоси сифатида тез суръатлар билан кенг миқёсда тарқалиб бормоқда. Бу разолат манбаи бўлмиш гиёҳлар дунёдаги дорилфунун талабаларидан тортиб, бошлангич ва ўрта таълим олаётган ёшларгача, эркагу-аёллар ўртасида баробар илдиз отаётганлиги ақл-идрокли кишиларни бефарқ қолдирмаслиги керак. Маълумки, ёшларимиз хозиримизнинг ярми бўлса, келажагимизнинг бутун бир яхлит кишиларидир. Гиёҳвандликнинг тарқалиши катталарга нисбатан ёшлар орасида тарқалиши хатарлироқ. Зеро ёшлар келажакдаги раҳбар, олим, мутафаккир, сиёсатчи, иктисодчи ва хоказолардир. Ўз навбатида гиёҳвандликнинг оилага етказадиган зарарлари талайгина. Зеро, оила жамиятнинг асосий хужайрасидир. Оила соғлом бўлса, жамият ҳам соғлом, агар у касалланса, жамиятнинг пойдевори дарз кетади. Захри қотилни орқасидан оилалар барбод бўлмоқда, болалар тирик етимга айланоқда. Гиёҳванд шахс бу иллатга ўрганиб қолиш оқибатида унга пул топишни хам харакатида бўлади. Пул топиш йўлида ҳар кандай қабихликдан хам тап тортмайди. Сўнгги хисоб китобларга кўра битта гиёҳвандни даволаш учун йилига 8-12 минг АҚШ долларида пул сарфланар экан.

Илохий дастуримиз бўлмиш Қуръони каримда Аллох таъоло пайгамбаримиз Мухаммад алайхиссаломни бутун башариятга элчи қилиб юборилишликларини қатор сабабларидан бири тоза-пок нарсаларни халол эканлигини ва нопок нарсаларни харом эканлигини билдиришдан иборат булган. Илохий кўрсатмаларга асосланиб пайгамбаримиз “Ҳар қандай ақлни кетказувчи нарса харом” дедилар. (Имом Муслим ривояти)

Парвардигоримиз инсонларнинг ўз жонига қасд қилмасликка, шунингдек, ўзгаларнинг ҳам қонларини нохак тўкмасликка буюради. Гиёхванд эса, охири ўлимга олиб келадиган нарсаларни истеъмол қилиш билан ўз жонига ўзи қасд қилган бўлади. Пайғамбаримиздан ривоят қилинган хадиси шарифда “Ислом динида ўзига хам, ўзгаларга хам зарар келтириш йўқ” дейдилар. (Имом Ахмад ва имом Можжа ривояти)           

Гиёхвандликка сарф этиладиган харажатлар эса шахсга ҳам, жамиятга ҳам иктисодий зарар келтириши билан бирга исрофгарчиликка ҳам киради. Исрофгарчилик эса Қуръон ва хадис хукми билан харом қилинган ва исрофгарларни “шайтонларнинг биродарлари” дейилган.

Молу-бойликни бехуда ва бефойда сарф этиш шариатда харом саналгандан кейин гиёхванд моддалардек кони зарар нарсаларга сарф этишлик нега харом булмасин? !

Гиёхвандлик умр кушандаси. Хозирда маълумотларга Қараганда дунё буйича 200 миллион атрофида одам гиёхвандлик балосига мубтало булган. Дунёда тугилаётган гудакларнинг 10% и ногирон, майиб мажрух туғилмоқда. Демак бу қора ажал инсониятни келажагига хам катта хавф тугдирмоқда. Хар купи 5 мингдан зиёд гудак шу касаллик билан хаётдан куз юммокда. Йилига 15 миллиондан ортиқ бола ё отаси ё онаси ёки икковидан хам жудо булмокда.

Гиёхвандликни энг ёмон келтириб чикарадиган хавфи бу ОИТС яъни СПИД касаллигидир. Бунинг окибати эса ўлим билан якунланиши хеч кимга сир эмас. Гиёхвандликнинг салбий оқибати фақат шахсга ёки жамиятга эмас, балки бориб-бориб бутун мамлакатнинг соғломлиги ва барқарорлигига путур етказиши, сиёсий тузум ва қонунчиликни издан чиқишига хам сабабчи булиши мумкин. Инсоннинг умри бебахолиги билан биргаликда қадрига етищлик лозим булган улкан ғанимат. Умр деб аталган қадри бебахо неъмат маълум сония, минут, соат, кун, ой, йиллардан иборат. Маблағни эртага ишлайди деб жамлаб куйиш мумкин. Лекин умр шундай маблағки уни эрталикка жамлаб булмайди.

Жаноб Пайғамбаримиз Мухаммад алайхиссалом хадисларидан бирида: “Эй умматларим, агар сизлар бир-бирларингизни яхшиликка.буюриб, ёмонликдан кайтариб туришликни тарк этсаларингиз, бошингизга шундай бир бало ва офат келадики, у яхши ва ёмонга баробар фожеа булади”, - деб огохлантирганлар.

Асримиз фожеасига айланиб бораётган гиёхвандлик офатидан халқимиз ва келажак авлодни халос этиш, уларни моддий-маънавий баркамоллик сари йуналтиришдек хайрли ишларда барчамизга Аллох мададкор бўлсин.

Қодирхон Мамажонов,
Янгикургон тумани
“Мамай” жоме
масжиди имом-хатиби