ИСЛОМДА ҚЎШНИГА МУНОСАБАТ

   “Аллоҳга ибодат қилинг ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманган! Ота-оналарга яхшилик қилинглар! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қушни-ю бегона қўшни, ёнингиздаги хамрохингиз, йўловчи(мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга хам (яхшилик қилинглар)! Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди” (Нисо, 36).

    Пайғамбариммиз саллаллоху алайхи ва саллам: “Ким Аллохга ва охират кунига ишонса, яхшиликни гапирсин ёки жим турсин. Ким Аллохга ва охират кунига ишонса, кўшнисига азият бермасин”, дедилар.

    Хадисда қўшнига азият бермаслик Аллохга ва қиёмат кунига имон келтириш билан ёнма-ён келяпти. Демак, мўмин киши қиёмат кунига ва Аллохнинг ягоналигига ишонса, қўшнисига зарар бермаслиги, азият етказмаслиги керак .

   Пайғамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам: “Жаброил алайхиссалом менга қўшни хақида шунчалик кўп васият қилдилар, қўшни қўшнисидан мерос олармикан, деб ўйлаб қолдим”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

    Пайғамбаримиз алайхиссаллом: “Аллохга қасам, мўмин бўлолмайди”, деб уч марта айтдилар. “Ким у, ё Расулуллох?” деб сўраўганида: “Қўшнисига ёмонлик қилган киши”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

    Қўшнини мўмин ёки ғайридин деб ажратиб бўлмайди. Муслмон бўлмаган қўшнининг хам ўзига яраша хақлари борлиги очиқ айтилган.

     Демак,  қўшни қўшнига асло зарар бермаслиги лозимдир.

    Баъзан “фалончи киши қўшниси билан муроса қила олмас экан” деган гаплар қулоққа чалиниб қолади. Бу сингари ёмон ҳолатларнинг олдини олиш керак. Бундай иллатлар Ислом динига ҳам, ўзбекчилигимизга ҳам асло тўғри келмайди.          

           

 

Мансурхон НИШОНОВ,

Чортоқ туманидаги “Ҳазрати Усмон” жоме

масжиди имом-хатиби