МЕЪРОЖ КЕЧАСИ МУБОРАК!

Ассалому алайкум ҳурматли ravza.uz сайти мухлислари!

Бугун ражаб ойининг 26 кунидан 27 кунига ўтар кечаси, жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга  чиққан кунлари.

Айни шу муборак ой кунлар билан Сиз азизларни муборакбод этамиз. Эслатиб  ўтамизки, шундай кунларда кечалари ибодат, дуо ва илтижолар қилиб, саловотлар айтиб, юртимизнинг тинчлиги, хусусан бугунги кунда дунёда тарқалган коронавирус касаллигига қарши дуои хайрда бўлишингизни тавсия қиламиз.

Умид қиламизки, Аллоҳ таоло дуоларимизни ижобат қилади. Барчаларимизни хонадон аҳлимиз билан соғ-саломат бўлшимизни, имон-эътиқодимиз мунаввар бўлишини бизларга ато этади.

Яна айтамизки, сизлар бугунги кун шарофатига ибодат ва дуоларингиз билан эга бўлиб, Аллоҳнинг ҳузурида аброрлар қаторида саналсангиз ажаб эмас.

Маълумки,ушбу муборак ой тўғрисидакитобларимизда ҳадиси шарифлар ривоят қилинган.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ. قَالَ : كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ" (رواه الإمام ابن عساكر والبيهقي

яъни: Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ражаб ойи кирса, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин”, дер эдилар” (Имом Ибн Асокир ва Имом Байҳақий ривоят қилган.

Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана ва баллиғнаа рамазона”.

Машҳур тобеинлардан бўлган Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳ Ражаб ойи фазилати ҳақида шундай деган:

عن عَامِرِ بْنِ شِبْلٍ رضي الله عنه، قَالَ: سَمِعْتُ أَبَا قِلابَةَ رضي الله عنه،  يَقُولُ: "فِي الْجَنَّةِ قَصْرٌ لِصُوَّامِ رَجَبٍ" (رواه الإمام البيهقي

яъни: Омир ибн Шиблдан ривоят қилинади, Абу Қилоба разияллоҳу анҳудан эшитдим, у зот айтадилар: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати