НЕЪМАТНИ БОРИДА ҚАДРЛА

Шукр қилинганда неъматларнинг зиёда бўлиши ҳақидаги Аллоҳ таолонинг ваъдаси фақат мол-дунёга ёхуд моддий бойликларгагина тегишли эмас. У инсоннинг умри-жонига, одамзод ҳаётининг моҳиятига ҳам бирдек алоқадор. Жумладан, улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоий ҳазратлари Қуръони карим оятлари ва Набий алайҳиссалом ҳадиси шарифларидан илҳомланиб, инсоннинг ҳар бир нафасида икки неъмат борлиги, уларнинг ҳар бири учун шукр айтиш вожиб экани ҳақида мана бундай ёзади:

"Бу икки неъматки намудордур,
Ҳар бирига шукр ери бордур."

Ҳазрат Навоий бу ўринда икки неъмат деганда биргина нафаснинг олиниши ва ўша нафаснинг қайтиб чиқишини назарда тутганлар. Дарҳакикат, биргина нафаснинг инсон вужудига кирмаслиги ёхуд қайтиб чиқмаслиги уни ҳаёт деган бебаҳо неъматдан жудо қилиши мумкин.

 

Муҳаммадсодиқ РАХИМОВ,

Тўрақўрғон тумани “Усмон Зуннурайн” жоме масжиди имом-хатиби

    Калит сўзлар:

  • Nemat