ТАФАККУР ВАҚТИ

Уч тоифа...

   Пайғамбар алайҳиссалом савдолашаётган икки кишининг ёнидан ўтиб қолдилар. Улар қўйнинг нархида келиша олмаётган, ҳатто қасам ичаётган эдилар.

 Бири: «Аллоҳга қасамки, фалон-фалон нархдан камайтирмайман» - деса, бошқаси: «Аллоҳга касамки, фалон-фалон нархдан оширмайман» - дерди. Кейин харидор сотувчидан қўйни сотиб олди. Шунда Расули акрам: «Булардан бири гуноҳкор бўлди, унга каффорат вожиб!» - дедилар» (Абу Фатҳ ривояти).

 Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Ёлғон ризқни қирқади» (Абу Ҳурайра ривояти).

   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тожирлар фожирлардир» - дедилар. Шунда:

   -Эй Аллоҳнинг расули, байъ ҳалол қилинган эмасми? - сўрашди.

 -Ҳа, лекин улар қасам ичадилар ва гуноҳга ботадилар, гапирадилар ва алдайдилар, - дедилар Расули акрам» (Муснади Аҳмад).

 Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Уч тоифа кишилар бор, Қиёмат кунида Аллоҳ уларга сўз қотмайди ва раҳмат назари билан боқмайди: берганига миннат қилади; молини бузуқ қасам билан инфоқ этади; шимининг почасини ерга судраладиган даражада узун қилиб кияди» (Саҳиҳи Муслим).  

Ахмадхон Сохибов,
Косонсой тумани “Корхона” жоме
масжиди имом хатиби