Тинчлигимиз буюк неъмат

Маълумки, инсоният ҳаёти давомида турли мафкура ва маслаклар ўртасида зиддият ва қарама-қаршиликларни бошидан кечирган. Бунинг оқибатида ўзаро келишмовчиликлар, нотинчликлар юзага келиб турган. Тарихга назар ташланса ҳамма даврда ҳам давлатнинг ривожланиши, тараққий топиши, жамиятнинг фаровон ва осойишта хаёт кечиришига боғлиқ. Шунинг учун хам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан бирида тинчлик-хотиржамлик улуғ неъмат эканини таъкидлаб шундай деганлар: “Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар, У хотиржамлик ва сиҳат-саломатликдир” (Имом Бухорий ва Имом Термизий ривоятлари). Демак тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳнинг илохий неъматларидан биридир. Қолаверса, барча эзгу ишлар рўёбга чиқишининг боиси ҳам осойишталикдир. Шундай экан инсонлар нафақат мавжуд тинчликни қадрига етиб шукрини адо этишлари, балки унга ношукурлик қилиб путур етказишдан сақланишлари лозим.

Улуғ неъмат бўлган мамлатимиздаги тинчлик ва осойишталикдан хотиржамликка берилиш, огоҳлик ва сезгирликни йўкотишга асло ҳаққимиз йўқ. Уни асраб авайлаш, ҳимоя қилиш фақат муайян соҳалар ходимларининг вазифаси деганлар қаттиқ янглишади. Бу йўлда барчамиз янада жипс бўлиб ҳамжихатликда харакат килишимиз керак.

Тинчлик учун доимо курашиш керак, уни хеч ким яратиб бермайди. Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, фарзандлар эмин-эркин камолга эришади. Натижада жамиятда хар томонлама юксалик ва ривожланиш рўй беради. Дунёда ҳаётнинг бир маромда давом этиши инсонларнинг эзгу ишларини мукаммал ва хотиржам адо этиши учун тинчлик ва осойишталик зарур.

Буюк шоир ва саркарда давлат арбоби Захириддин Муҳаммад Бобурнинг хаёти ҳам ватанни кадрини англашга ёркин мисол бўла олади. Ўз даврининг йирик ва кудратли давлатлардан бири Ҳиндистондек мамлакат ҳукмдори бўла туриб, бир умр Андижонни, сўлим Фарғонани, бобокалонларидан мерос Самарқандни кўмсаб ўтади, ижодининг салмоқли кисмида ватан соғинчи иси уфуриб туради, Шундоқ экан, халқимиз айникса, ёшларимиз ўртасида тинчлик баркарорликни қадрига етиш, дунёнинг турли мамлакатларида кечаётган воқеа ҳодисалар хусусида, уларнинг асл сабабларини тушунтириш ишларини олиб боришда барчамиз масъуллигимизни доимо ҳис этишимиз керак.

Шу азиз ватан барчамизники. Уни кўз корачиғидек асраш, уни тинчлиги, баркарорлигини ҳимоя қилиш, салоҳиятини янада юксалтириш барчамизнинг, мамлакатимизда яшаётган хар бир инсоннинг мукаддас бурчидир.

Улуғбек РАҲМАТУЛЛАЕВ

Учқўрғон тумани “Абдулҳамид ҳожи Абдураҳмон ўғли”

жоме масжиди имом-хатиби