ЁЛҒОН ГУВОҲЛИК

Аллоҳ таоло инсонга жуда кўп улкан неъматлар ато этган. Булар ичида ислом неъматидан кейинги энг улуғи ва аҳамиятлиси нутқ неъматидир. Тил икки тиғли қиличга ўхшайди. Агарда уни Аллоҳ рози бўладиган йўлда, яъни Қуръон тиловати, амри маъруф, наҳи-мункар, илм эгаллаш, таълим-тарбия учун ишлатса, тил неъмати ўз ўрнида қўлланилган ва бу улуғ неъматнинг шукронаси бажо келтирилган бўлади.

Аммо, Аллоҳ таолонинг, бу улуғ неъмати шайтони лаъин фойдаси йўлида, ёлғон сўзлаш, ёлғон гувоҳлик бериш, ғийбат, туҳмат, инсонларга зарар етказиш ва уларни обрўсизлантириш каби қабиҳ мақсадларда ишлатилса, у ҳолда бемақсад ишлатилган бўлиб, бу улуғ неъматнинг қадрини билмай ношукурлик қилган бўлади.

Тил офатлари ҳар бир шахс, жамият ва инсоният учун ўта хатарлидир. Анашу тил воситасида бажариладиган улкан гунох: ёлғон гувоҳлик бериш нечоғлик катта гуноҳ эканлиги динимиз асоси бўлмиш Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда келтириб ўтилган.

Демак юқорида зикр этилган ўгитлардан бизга маълум бўладики, Аллоҳ таоло ҳақиқатни ботил қилишга сабаб бўладиган ёлғон гувоҳликни ҳаром қилган. Шунингдек, ҳақиқатни ойдинлаштирадиган гувоҳликни яширишни ҳам ҳаром қилган. Аллоҳ барчамизни ўз паноҳида асрасин.

 

Воҳиджон РАҲМАТАЛИЕВ,

Поп туманидаги “Пунгон” жоме

масжиди имом-ноиби