ДУНЁ ОФАТИ

Ислом шариатида инсон жони ва ақлини сақлаш ўта долзарб масалалардан ҳисобланади. Агар мусулмон киши Аллоҳ таолонинг бу ҳаётий тавсияларига риоя қилса, унинг икки дунёда ҳаёти намунали кечади  ва жамият олдида инсон деган улуғ номни эьзозлаган бўлади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини ( азиз ва)мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга ( от улов ва кемаларга) мингдириб қуйдик ҳамда уларга пок нарсалардан  ризқ  бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қуйдик”. ( Исро 70) деди.

Агар инсон жон ва ақлни эҳтиётлаш борасидаги мана шу мувозанат бузилишига сабаб буладиган салбий йўлларга қадам қўйса, албатта, у ўзигага омонат қилиб топширилган жон ва ақл неьматига хиёнат қилган бўлади ва ўзини ҳалокат чўғига ташлаган бўлади. Гиёҳвандлик ҳам ушбу неьматнинг заволига сабабчидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда “ўз қулларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламанг” (Бақара 195) деди. Бошқа бир оятда эса: “ўзларингизни (бир бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз!  Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм шафқатлидир” (Нисо 29 ) . деди . 

Бу оятдаги “ ўзларингизни ўлдирманглар”сўзлари бир неча маьнода тафсир қилинган.

1.  “Бир бирингизни ўлдиришингиз ўзингизни ўлдирганингиз билан баробардир. Зеро, ҳаммангиз бир ҳил динга мансуб кишиларсиз”.

2.  “Ўз жонингизга ўзингиз қаст қилманг” Яъни, ҳаёт қийинчиликларига бардош бера олмай ёки бирор нарсанинг аламига чидаёлмай, ўзини ўзи ўлдириш тақиқланмоқда. Ёки шаръан рухсат этилмаган ҳар қандай гиёҳвандликка муккасидан кетиш ҳам шулар жумласидандир.

3. “ Мол мулкларингизни ўзаро ноҳақ йуллар билан ейишингиз ўзингизни ўзингиз қатл қилишингиз билан баробардир”.

4.” Ҳавойи нафсга берилманг. Зеро, бу сизларни ҳалокатга олиб келади” (Насафи, “ Мадорикут танзил “ тафсири ). Яъни ақл, молни ҳалокатга олиб келувчи воситалар орқали қотил бўлиш.

“Росулуллоҳ (саллалоҳу алайҳи васаллам)ҳар қандай маст қилувчи, баданни бўшаштирувчи ва сусайтирувчи нарсаларни истеъмол қилишдан қайтардилар”. (Аҳмад ибн Абу Довут ривояти).

Уламолар айтадиларки, бу ҳадисда зикр этилган (бўшаштирувчи, сусайтирувчи) лафзи инсон аьзолари фаолиятига салбий тасир этувчи нарсага нисбадан айтилади. Бу ҳадиси шариф ҳар қандай турдаги гиёҳвандлик, баданни бўшаштирувчи нарсалар ҳаром эканига далолат қилади.  Шу сабаб ҳам уни истеъмол қилиш шаръан ножоиз.  Инсон ҳаёти, айниқса ёшларимиз келажагига раҳна солиши мумкин бўлган гиёҳвандликга қарши курашиш ҳар биримизнинг муҳим вазифаларимиздан ҳисобланади.

Аллоҳ таоло барчаларимизга бу иллатлардан қайтаришда  мададкор бўлиб, катта муваффақиятларни ато айласин .

 

Мансурхон Марупов,

Косонсой тумани “Хазрати Умари Одил”

жомемасжиди имом-хатиби